SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 13:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 15 » "Zor-Zor Star" танловида иқтидорлар сараланмоқда
23:24
"Zor-Zor Star" танловида иқтидорлар сараланмоқда
Тошкентда "Zo’r-Zo’r STAR” номли оммавий мусиқий телевизион лойиҳа кастинги старт олди.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур танлов «Билайн» алоқа оператори томонидан "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси кўмагида ёш санъаткорларни саралаш мақсадида ўтказилмоқда. Айни кунларда Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида иштирок этиш учун ариза топширган - Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ёш иқтидорлар ўз вокал номерлари билан саралаш комиссиясидан ўтмоқдалар. Улардан энг маҳоратлилари Ёшлар ижод саройида 15 март куни бошланадиган "Zo’r-Zo’r STAR”нинг иккинчи босқичига йўлланма олади. Хабарларга қараганда, танловда иштирок этиш учун беш мингдан зиёд йигит-қизлар ариза топширган. Улардан финалга фақат ўн бир нафари чиқа олади холос. Кастинг 17 мартга қадар давом этади.

"Zo’r-Zo’r STAR” каби танлов Ўзбекистонда иқтидорли ёшларни саралаш бўйича (18 ёшдан 25 ёшгача) илк марта ўтказилмоқда. У реалити-шоу форматида ўтказилади.

Саҳна, экран ва бошқа элементлар бўлажак юлдузларнинг ўзларини намоён этишларига жуда яхши имконият яратади. Томошабинлар эса жонли концертнинг сифати ва гўзаллиги билан завқланишади. Концертга ташриф буюра олмаганлар, унинг тўғридан- тўғри трансляциясини Forum TV ва NTT телеканалларида томоша қилишлари мумкин. Zo‘r-Zo‘r STAR лойиҳасидан нафақат МДҲ ҳудуди балки Марказий ва Ғарбий Осиё, шунингдек европаликлар ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин. Лойиҳа 150та мамлакатга трансляция қилинади.

17 март куни танловнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган йигирма нафар номзод аниқланади. 30 март куни эса лойиҳанинг асосий соврини ва ғалаба учун курашадиган 11 финалисти сараланади. 30 мартдан 1 июнга қадар эса ҳар ҳафта уларнинг ҳисобот концертлари бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари 7 июнь куни бўлиб ўтажак гала-концертда эълон қилинади.

Танлов ғолибларини аниқлаш учун таниқли маданият арбобларидан иборат ҳайъат аъзолари ва саралаш комиссияси тузилган. Улар орасида Муяссар Раззоқова, Зулайҳо Бойхонова, Насиба Абдуллаева, Муножат Йўлчиева, Абдухошим Исмоилов, Наби Абдурахмонов, Рашид Холиқов каби Ўзбекистоннинг энг яхши ўқитувчилари ҳамда эстрада ва кино санъатининг машҳур юлдузлари бор. "Zo’r-Zo’r STAR” лойиҳаси доирасида ҳайъат аъзолари, шунингдек, вокал, хореография, актёрлик маҳорати, психология ва бошқа тарбиявий ишлар бўйича дарслар ҳамда мастер-класслар ўтказадилар.

"Zo’r-Zo’r STAR” танловининг совринлари:
1-ўрин – яккахон мусиқа альбомини ёзиш, видеоклип суратга олиш ва продюсерлик маркази билан шартнома тузиш;
2-ўрин – уй овоз ёзиш студияси;
3-ўрин - Logic Studio дастури ўрнатилган iMac.
Шунингдек, кўплаб сюрпризлар кутмоқда.


darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 537 | | Рейтинг: 5.0/21
Всего комментариев: 1
Zoha15.03.2013 23:52
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz