Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 9 » "Zor-Zor Star"нинг иккинчи ҳисобот концерти бўлиб ўтди
01:36 "Zor-Zor Star"нинг иккинчи ҳисобот концерти бўлиб ўтди |
6 апрел куни Ёшлар ижодиёт саройида Zor-Zor Star мусиқий лойиҳасининг иккинчи ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ташкилотчилари сифатида Фонд Форум ҳамда "Beeline” компаниялари иштирок этишяпти. Концертда 11 нафар иштирокчи машҳур ҳориж ва ўзбек фильмларидан саундтреклар ижро этишди. Бу гал ҳакамлар ҳайъати аъзолари рўйҳати буткул ўзгарди:
Мурод Ражабов — Ўзбекистон халқ артисти;
Абдухошим Исмоилов — Ўзбекистон халқ артисти;
Адиз Ражабов — актёр;
Жаҳонгир Позилжонов — ўзбек эстрада юлдузи, «Божалар» гуруҳи иштирокчиси;
Рустам Хамроқулов — эстрада вокал бўйича педагог.
Ўтган ҳафта давомида иштирокчиларни вокал, хореография, актёрлик маҳорати бўйича мураббийлар баҳолаб боришди. Ҳисобот концерти давомида ҳам ҳакамлар ҳар бир иштирокчини 10-баллик шкала асосида учта дисциплина (вокал, пластик, артистизм) бўйича баҳолашди. Ушбу баллар қўшилиб, иштирокчиларнинг даража жадваллари тузилди ва натижада энг кам тўплаган уч нафар иштирокчи чиқиб кетишга тайёр бўлдилар.
Танлов ғолиблари 7 июн куни бўлиб ўтадиган ҳисобот гала-концертида маълум бўлади.
|
Категория: O'zbek yulduzlari |
Просмотров: 641 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|