Хозиргина (26 май 2013 - 11:00) зоопаркни бир зиёрат қилиб келдим... Дарахтлар ўсгани сабабли, энди айланиш ёқимли. Илк очилганида офтобдан одам қийналарди. Ўзгаришлар жуда катта эмасу, фил келгани ва майда "грызуны" хонаси ташкил қилиниб, майда хайвончалар , қуён, сичқон ва хоказолар хонаси ташкил қилингани қизиқроқ.Мана шу нақ икки эшик билан димланган хонага кираверишда "эшикни ёпиб юринг!" деган огохлантириш бор. Хайвонот боғидаги анқиган хаво кирмаслиги учун, нихоят тозароқ хаволик хона деб адашибман. Шунақанги сассиқ хона-ки, одамлар хам тез чиқиб кетишмоқда ва хам дастрўмол билан бурнини беркитган. Вей кўзларингиз ачишиб кетади. Нима учун эшик ёпиқ бўлиши керак ва нима учун улар димланиши керак тушунарсиз. Уларни боқиш қийин бўлиб, шу тариқа димлаб ўлдириб қутулишмоқчи бўлишса, одамларда нима айб, тушунарсиз.
Умуман зоопаркда санитария-гигиена ахволи ночор холатда. Хайвонлар ўзини ифорига ўзи маст бўлиб хушини йўқотиб ётибди гўё. Киши бошидан 4000 сўмдан чипта сотилаётган боғ ичида, камида кунига минг киши келиши аниқ. Нахотки фаррошлар гурухи йўқ бўлса? Бадбўй хаво одамларни шу қадар илхомлантирган-ки, боғнинг хожатхонасига бормай, шартта дуч келган жойда боласини тўсиб ўтирганини кўриб, кулиб юбордим. Вахоланки, хожатхонадан икки уч қадамгина наридаги бу холат. Хайвонлар сувида эса, сиз билан мендан ташқари хамма нарсалар бор. Зоопаркнинг хамкорларими дейман, сувда турли рекламалар сузиб юрибди, батарея қоғозидан то либослар биркасигача. Бу ўзим кўрганларим хали. "Террариум" ва "Маймунхона"га кирмаганим бу..)) Сабаби боғ ичида хаво бу бўлса, бу икки хонада нақ жон берсам керак деб кирмадим. Тўғри, хайвонот боғини хиди бўлиши керак, хайвонларни хар бирини , хар куни беш махалдан ғусл қилдиринг демаяпман, лекин бу даражада ифлос ва бижғиган холатда хам эмас-да ўртоқлар! Жуда кўп хайвонларни "турмуш тарзи"га ачиндим...