SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 16:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 23 » Ziyodani Onasi Bilan Eksklyuziv Suhbat
00:00
Ziyodani Onasi Bilan Eksklyuziv Suhbat
Шоу-бизнес оламида ўзига хос ўрин эгаллаган  истеъдодли хонанда, «Ниҳол» мукофоти  сов­риндори, «Шуҳрат» медали соҳибаси Зиёдахоним билан газетамиз орқали кўп бора дийдорлашгансиз. Бугун эса пойтахтимиздаги Зиёда туғилиб ўсган Жарариқ маҳалласига йўл олдик. Бизни Зиёданинг онаси Ҳожия Қобулова очиқ чеҳра билан кутиб олдилар ва суҳбатимиз анча қизғин кечдики, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Суҳбатимизда Зиёданинг ўзи ҳам иштирок этганлиги кўп нарсаларга ойдинлик киритди.
Суҳбатдошимиз ҳақида:
Ҳожияхон Қобулова  52 ёшда, Тошкент шаҳрининг Себзор маҳалласида туғилган.
Турмуш ўртоғи билан етти қиз ва бир нафар ўғилни тар­бия­лаб, вояга етказишди.
Уларнинг 10 нафар набиралари бор.
Қизининг  устозлари «Тантана» гуруҳининг раҳбарлари Фотима-Зуҳра Зиёмуҳамедоваларга ва қўлидан етаклаб саҳнага олиб чиққан хонанда Умида Мирҳамидоваларга ҳамиша миннатдорчилик билдиради.
 
-18 ёшимда турмушга чиққанман, деяпсиз. Эрта турмушга чиқиб, уй-рўзғор юмуш­ларида қийналмаганмисиз?
- Болалигим меҳнат билан ўтган. Санъатга қизиққанлигим учун драма тўгарагига қатнардим, уйимиздагилар сабзи тўғраб сотишарди, уларга қарашардим, онам бизга уй ишларини қат­тиқ туриб ўргатганлар. Тўққиз боласи бор хонадонга  биринчи келин бў­либ тушганман. Кўп нарсаларни қайнонамдан ўрганганман. Қайниларим ҳам «кеннойи» деб ҳурматимни жойига қў­йишган. Ҳозир ҳам биринчи келинойи бўлганлигим учун ҳурмат-иззатимни жойига қўйиб хабар олиб туришади. Қайн­онамнинг менга қилган энг катта яхшиликлари-китоб ўқишни ўргатиб кетдилар. Тўққиз боланинг тирикчилигидан, юмушларидан ортиб қанчадан- қанча китобларни ўқиб, менга сўзлаб берардилар. Кейин ўзим ҳам қайнонам — устозимга эргашиб мутолаага қизиқиб қолдим. Китоб ўқиган одамга, санъатни, адабиётни севган одамга ҳаётнинг машаққатлари, меҳнатлари билинмас экан. Китоб ўқиган одамнинг руҳияти баланд бў­лар экан, ҳаётим давомида шуни англаб етдим. Бирин-кетин фарзандларимни дунёга келтирдим. Уларга ҳам эртаклар, ҳи­коялар ўқиб берардим. Чарчаб, толиқиб қолганимдан суробим тўғриланиб ухлаб қолардим.
- Олти қизни узатибсиз, лекин уй ишларида ўзингиз бош-қош экансиз. Ҳалиям келин экансиз-да?
- Ҳалиям келинман. Ҳар куни соат 5.00 да тураман. Ҳаммани ишга, ўқишга кузатиб, сўнг қозон осаман. Олти қизни узатдик. Уйда талаба  қизим ва етти қиздан ке­йин туғилган ўғилчамиз бор. Бир одатимиз бор: келган меҳмон иссиқ таомсиз кетмайди. Хўжа­йиним жуда меҳмондўст, очиқкўнгил инсон, уйимиздан меҳмон аримайди.
- Ҳожия опа, боя драма тўгарагига қатнашганман, дедингиз. Ўзингизда ҳам санъатга қи­зиқиш бор экан-да?
- Ҳа, дутор чертиб қў­шиқ айтардим. Онам ҳам   дутор чертиб қўшиқ айтганлар. «Қиз оши» деган йиғинларда ашулалар айт­ган. Лекин ўша йилларда қиз боланинг санъатга кириши уят ҳисобланган, тақиқлашган. Лекин оилада битта қиз бўлганликлари учун уйнинг ичига кириб олиб, роса хуморидан чиққунча чаларканлар. Отам ҳам ашула айтганлар, шеърлар ҳам ёзардилар. Менга дутор олиб  келиб берганлар ва чалиб қўшиқ айт, деганлар. Мактабдаги тадбирларда дутор  чертиб ашула айтардим.
- Ҳозир ҳам айтиб турсангиз керак?
- Йўқ, ҳозир вақт йўқ. Мен Зиёдага кўпроқ эътибор қаратаман.
- Еттита  қизингизнинг ичида фақат Зиёда  қў­шиқ айтибди.  Бош­қа қизларингиз ҳам ашула айтишга уриниб кўришганми?
- Қизларимнинг ҳаммаси санъатга қизиқишди. Лекин уларнинг ичида истеъдодлиси — Зиёда. Қизларимнинг ҳаммаси ҳунарли. Бири сартарош, иккинчиси тикувчи-дизайнер, учинчиси ҳамшира. Қизларим бир-бирлари билан жуда аҳил. Тикувчи қизим синглисининг пардалари ва келин кўй­лагини ҳам ўзи тикди. Уйимиздаги пардаларни ҳам қизим тиккан. Яна икки қизим опасига ёр­дам беришади, бир-бирларини қўллаб-қувватлашади. Зиёданинг бошқа қизларимдан фарқи, у ёнимда кўпроқ юр­ган, ҳомиладор давримда ҳам, ашула айтган пайтимда ҳам қўшиқларимни эшитган. 25 йил илгари болаларимнинг отаси ишга кетсалар, нуқул Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини берилиб эшитардим ва ўзим ҳам куйлардим. Фарзандларимдан бирининг эл таниган, истеъдодли санъаткор бўлишини орзу қилардим. Қаранг, одамнинг нияти ўзига йўлдош бў­ларкан, яхши нарсаларни ўйласанг, барибир болангга ўтаркан…
- Хўжайинингизнинг санъат оламига қизиқишлари қандай бўл­ган? Иккинчи саволим: қизларига қаттиққўл бўлганмилар?
- Хўжайиним ҳам санъатни яхши тушунадилар. Жаҳллари ҳам бор, мард­ликлари ҳам бор. Болаларга қаттиқ турадилар, лекин ичларида жуда яхши кўрадилар. Қизларимизнинг кийинишларини ҳалигача назорат қи­ладилар. Қизларим эр­талаб кийинишганида биринчи навбатда дадасининг назоратидан ўтиб, кейин кўчага чиқишади. Тўртта қиз туғилганидан кейин бешинчиси ҳам қиз туғилган. «Нега нуқул қиз туғаяпман?» деб йиғлаганман. Тилимнинг учига қайдан шу исм келди, билмайман, «Зиёда» деб исм қўйсам денг. «Нега Зиёда деб исм қўйдингиз, бирон жойида зиёди борми?» деб сўраганларга, «йўқ, ҳеч қаерида Зиёдаси йўқ, шундай исм қўй­гим келди, Худодан шу қизимни  ҳаммасидан зиёда қилгин, деб сўраб шу исмни қўйдим», деб жавоб бердим. Ҳа, айтгандек, туғруқхонадан Зиёдани кўтариб чиқсам, хўжа­йиним тўрт қизимни бир хил кийинтириб олиб келибдилар, ҳаммасининг қў­лида гул! Ташқарида бизни олиб кетгани чиройли машина турибди. «Бу аёл боя нуқул қиз туғаяпман, деб йиғлаётган эди, эрининг кутиб олишини қаранг», деб жуда ҳавас қилишган. Хўжайинимнинг умрлари узоқ бўлсин. Зиёданинг санъат оламида ўз ўрнига эга бўлиши учун бор эътиборларини, меҳрларини аямадилар. Зиёда нуқул бундай дада ҳеч қаерда йўқ, дейди.
- Зиёда ҳамиша ижод билан банд, уй ишларига ҳам улгурганми, чаққонми?
- Қизим уй ишларида жуда чаққон. Хўжайиним ўзлари ишлаётган жойда сен овқатни ширин қиласан, деб  буфет очиб берганлар. Зиёда ўша пайтларда «Тантана» гуруҳига қатнашар, бўш қолиши билан бизнинг олдимизга ёрдамга шошиларди. Зиёданинг келгани ҳаммага билинарди. У келиши билан ҳаммаёқни чинни-чироқ қилиб тозалашга тушар, саранжом-саришта қиларди. Ҳозир турмуш ўртоғига ҳам ўн дақиқада ширин таом тайёрлаб бера олади. Янги таомларнинг кўпини Зиёдадан ва бошқа қизларимдан ўрганганман. Бир пайт­лар газеталарнинг бирида Зиёда официант бў­либ ишлаган, деб ёзиб чиқишган. Баъзилар санъаткорлар ҳа­қида аниқ нарсани билиб-билмай гапиришни яхши кўришади. Аслида турмуш ўртоғимнинг «Ўрикзор» бозорида дў­конлари бор эди. Мен ҳам уйда бекор ўтирмай, кичик бўлса ҳам, буфет очиб беринг, деганман. Буфетда овқат тайёрлаган чоғимда, Зиёда қи­зим мактабдан келибоқ ёрдамлашарди. У ҳеч қандай ишдан қочмасди.
- Қизларингизга сов­чилар келишганида хўжайинингиз иккалангиз  қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратгансиз?
- Энг аввало, яхши инсон бўл­син, деганмиз. Йигитнинг қўлида ҳунари борми-йўқми, оиласини боқа оладими-йўқми, ичиб-чекиб, бировга озор етказмайдими, шу жиҳатларига эътибор бердик. Данғиллама участкаси, машинаси бўл­маса ҳам майли, пешанасига берсин, муҳими, зиёли тушунган одамлар бўлсин деганмиз.
Мана, Худога шукур, қизларимиз яхши хонадонларга келин бўлишди. Қудаларимиздан раҳмат эшитиб юрибмиз. Қизларимга жуда қаттиққўл бўл­ганман, бағримга босиб эркалатиб ўтирмаганман.
- Куёвингизнинг Зиё­да билан танишуви қандай кечган?
- Биз Ўрикзордаги буфетимизда савдо қилганимизда йигит оила аъ­золари билан идиш-то­воқ сотишар, хуллас, тижоратчи эди. Буфетимизга кириб биз тайёрлаган таомлардан тановул қилар ва баъзида Зиёдани кузатаётганини сезиб қо­лардим. Кейинчалик Зиёда «Акфа-медиа»га кирди, у йигит ҳам ўз йўлидан кетди. Йигит сов­чи юборган. «Зиёда Акфа-медиа»да ишлаяпти, унга рухсат йўқ» деб  баҳона қилганман. Қи­зимга кўп жойлардан совчи келганида, «чой дамлаб кир, фалончи келди», десам, кирмаган. Қаранг, тақдир экан, етти йилдан кейин ўша йигитдан сов­чилар келганда, Зиёдахон чой дамлаб кирди. Мен бу йигит аллақачон уйланиб кетган, деб ўй­ласам, ҳалиям уйланмасдан юрган экан.
- Совчилар келишганида шартларингизни айтдингизми?
- Куёв болани чақириб, энг аввало қизимнинг кў­зининг ёшини оқизмайсиз, иккинчидан, санъатига тўсқинлик қилманг, Худо берган истеъдодини қўллаб-қувватланг, шундан кейингина  яхши ниятлар билан патир ушатамиз, дедим. Бахтли бў­лишсин, ҳар куни қайнонасидан, отасидан, мендан дуо олиб кетишади.
- Санъаткорлар ҳа­қида ҳар хил миш-мишлар тарқалади. Бу сизга ҳам қаттиқ таъсир қилганми?
- Худога шукур, қизимиз юртга танилди, эл назарига тушди, қадамини билиб босди. Бунинг учун «Акфа-медиа» раҳбарларига мингдан-минг раҳматлар айтаман. Улар Зиёдани ўз фарзандларидек авайлаб-асрашди. Қизим ҳақида ёмон гапларни эшитганимда касал бўлиб қолганман. Тасаввур қилинг: «Ниҳол» мукофотини олишига уч кун қолганида менга қўн­ғироқ қилишган. «Қизингизнинг ёмон суратларини Беруний метросининг ичига осиб ташлашибди» дейишди. Юрагим титраб ёмон аҳволга тушганман, ахир бу ерда қиз боланинг ори, шаъни турибди. Дарҳол «Акфа-медиа»га қўнғироқ  қилдим. Улар одам юборишди, метрода ҳеч қандай суратлари осилмаган экан. Шунга ўхшаш қўнғироқлар бўлган, ким қўнғироқ қилганини билмасдим.
 - Зиёда бутун дунё таниган санъаткор Аль Бано билан қўшиқ куйлаганида биз ҳам мух­лиси сифатида фахрландик. Сиз, отаси бу чиқишини қандай кутиб олдинглар?
- Зиёда «Шарқ тароналари»га, Самарқандга кетадиган бўлди. «Ниҳол» мукофотини тақдирлаш маросимини ўт­казишиб, бир гуруҳ таниқли санъаткорларимиз Самарқандга учишлари керак эди. Уни Самарқандга кузатиб, уйга келиб эндигина овқатланишга ўтирувдик, Зиёда эшикдан йиғлаб кириб келди. Аэропортга борса, у ердаги ишчилар янглишиб, Зиёдага бошқа йўналишни кўрсатишган. У излаб топиб боргунича, самолёт учиб кетибди. «Мен ким деган одам бўлдим, ҳамма кетди, мен қолиб кетдим, кеч қолдим» деб ҳўнг-ҳўнг йиғлайди денг, қандай овутишни билмайман, дўхтир чақирсак ҳам ўзини боса олмайди.  «Санъатга шунчалик берилган экансан-да, болам. Қани эди жоним бўл­са-ю, сени обориб қўй­сам», дейман унга. Эртаси куни Зулайҳо Бойхонова билан иккаласи Самарқандга учишди. Ўшан­да Аль Бано билан дуэт айтиши маълум эмас эди. Ўзининг айтадиган қўшиғи бор эди. Ҳаммамиз телевизорда «Шарқ тароналари»ни кўриб ўтирибмиз. Зиёда ўз ашуласини айтди. Бир маҳал Аль Бано чиқиб айтганидан кейин, ортидан Зиёда давом эттирса бў­ладими! Кейин ҳаммасини эшитдик. Аль Банога учта хонанданинг овозини эшиттириб кў­ришган, у Зиёданинг овозини танлаган ва шу қизни ча­қиринглар, деган. Қизим қисқа вақт ичида қўшиқ матнини ёдлаб, қўшиқ қилиб куйлаб чиқди ва Аль Банодан мақтов эшитди. Хўжайинимга, ана, Зиёда Аль Банонинг қў­шиғини жонли ижрода  айтаяпти, десам, у киши «Йўғ-ей, қизинг кеча йиғлаб-йиғлаб кетган, қандай қилиб Аль Бано билан дуэт айтиши мумкин?» деб ишонмадилар ва кейин ўзлари кўриб ишонч ҳосил қилдилар.
- Кичкина ўғлингиз Абдуллоҳ 9 ёшда экан. Хизматларни қилиб юрибди. Абдуллоҳ нимага қизиқади?
- Ўғлимнинг ўқиши яхши. Рус тилини яхши ўрганган. Рассомликка қизиқади. Дадаси билан мени зериктирмайди. Ҳаммасининг борига шукур!
Суҳбатдошимиз Ҳо­жия Қобулова билан гурунгимиз жуда мароқли бўлди. «Фарзандларингизнинг роҳатини кў­ринг, барча орзуларингиз амалга ошсин» дея хонадон эгалари билан самимий хайрлашдик.

Меҳмонда Меҳринисо Қурбонова ва  Нодира Ҳайдаровалар бў­лишди.

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 973 | | Теги: Ziyodani Onasi Bilan Eksklyuziv Suh | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz