Главная » 2013»May»9 » Жўрабек яна мухлислар эътиборини қозонишига ишонмоқда
01:20
Жўрабек яна мухлислар эътиборини қозонишига ишонмоқда
Узоқ вақт эстрада оламида кўринмай қолган Жўрабек бугун ижодга боши билан шўнғиган... Маълум бўлишича, у айни кунларда бир йўла иккита қўшиққа клип суратга оляпти. Биринчи клип хонанданинг сўнгги хитларидан бири "Лолалар” қўшиғига ишланяпти. Мазкур клипда хонанда ва актриса Зарина Низомиддинова севишганлар образида намоён бўлишади.
Хонанда узоқ танаффусдан кейин тингловчилар дилига хуш ёққан бу қўшиққа олинган клип ҳам қўшиқ даражасида бўлишига умид қилишяпти.
Бундан ташқари, Жўрабек "Сен кераксан” номли шансон йўналишида янги қўшиқ ижро этди. Бу қўшиққа ҳам тез кунларда клип суратга олиш ишлари якунланади. Монтаж ишларидан сўнг иккинчи клип тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 3 йил Москвада яшаган хонанда яқинда Тошкентга қайтган ва ижодини қайта бошлашини маълум қилганди.