Главная » 2013 » Mart » 31 » Жорий йилда енгил саноатда 30 корхона ташкил этилади
22:15
Жорий йилда енгил саноатда 30 корхона ташкил этилади
Ўзбекистонда 2013 йилда енгил саноатга ихтисослаштирилган қиймати 200 миллион АҚШ долларидан зиёд 30та янги корхона фойдаланишга топширилади.
Бу ҳақда «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари Мақсуджон Мансуров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2013 йил инвестиция дастурига мувофиқ 16 та сармоявий лойиҳани амалга ошириш ва умумий прогнозда 147,6 миллион АҚШ долларини ўзлаштириш режалаштирилган, деб ёзади UzDaily.uz. Мансуровнинг таъкидлашича, жорий йилда 30та сармоявий лойиҳани амалга ошириш – корхоналарни ишга тушириш 5,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш имконини беради. 2013 йилнинг шу даврига қадар умумий қиймати 16 миллион долларга тенг саккиз лойиҳа амалга оширилди, 1,3 мингдан зиёд ишчи ўрни яратилди. «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси тасарруфидаги корхоналар томонидан 2012 йилда 1,735 триллион сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 20 фоизга кўп. Мамлакатимиз ҳудудларини ривожлантириш дастурига асосан 2013-2016 йилларда жами қиймати 1286,3 миллион долларлик 1629та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Натижада 63194 янги иш ўрни яратилади. Бундай ислоҳотлар самарасида юртимизнинг кўплаб фуқаролари, хусусан, хотин-қизлар иш билан таъминланади. Лойиҳалар компаниянинг шахсий маблағлари, хориж сармояси ва тижорат банклари кредитлари эвазига молиялаштирилади.