8-март Халқаро хотин-қизлар байрами куни бўлгани сабаб ҳам баҳор фаслининг илк энг гўзал шодиёналаридан бири саналади.
Ушбу кунни аёлларимиз интиқлик билан кутишади, десак адашамаймиз. Чунки айнан шу кунда аёлларимизга энг гўзал таърифлар айтилади, туҳфалар берилади, улар ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ эътиборда бўлишади. Биз шанба карикатураси ўрнида "Идеалимдаги аёл” номли ҳазиломуз лойиҳамизни тақдим этамиз. Бунда бизга санъаткор йигитлар яқиндан ёрдлам беришди.
Лойиҳа шартига кўра, хонандалар Умар Шамсиев, Жасур Мавлонов, Жавлон Асатуллаев ("Марказ” гуруҳи), қизиқчи Маъмур Холмедов ва Тилла Мирзаев ("Сomedy.uz” кўрсатуви резиденти) ўзбек миллий фильмларидаги энг ёрқин, барчага яхши таниш бўлган образлар қиёфасида намоён бўлишди. Улар буни қанчалик уддалашганини ўзингиз кўриб гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Darakchi.uz
|