Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 28 » Жиззахлик ёшлар одам савдоси хакида огохлантирилди
20:28 Жиззахлик ёшлар одам савдоси хакида огохлантирилди |
Жиззах транспорт ва алоқа коллежида «Жиззах вилояти ёшлари одам савдоси ҳамда ОИВ/ ОИТС га қарши» номли акция бўлиб ўтди. Акция Жиззах вилоят "Истиқболли авлод” ёшлар ахборот-маърифат маркази, Жиззах Транспорт алоқа касб-ҳунар коллежи, "Y- PEER” Ёш тенгдошлар таълими тармоғи, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, «Камолот» ЁИҲ Жиззах вилоят бўлим Кенгаши ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад талаба-ёшларнинг турли маънавий таҳдидлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш, ёшлар қалби ва онгида турли ғоявий- информацион таҳдидларга нисбатан маънавий иммунитетни кучлирок шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, одам савдосига карши курашиш тўғрисидаги тушунчаларини янада бойитишдан иборат. Акция давомида ёшлар ўртасида интерфаол усулда тенгдош-тенгдошга тамойили асосида давра суҳбати ташкил этилди. Ёшлар ўртасида қонуний миграция ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилинди. Тадбирда 500 нафар 15-18 ёшли коллеж талабалари иштирок этдилар. Тренерлар томонидан жалб қилинган ёшларга ташаббускор бўлиш ва одам савдоси жабрдийдалари бўлиб қолишларига йўл қўймаслик, мигрантлар орасида ОИВ/ОИТС билан зарарланган инсонларга нисбатан бефарқ бўлмаслик, жинсий йул орқали юқадиган оғир ҳасталиклар ўсиб келаётган ёш авлод келажаги учун улкан хавф эканлиги тўғрисида маълумот берилди. Сир эмас, сўнги пайтларда юртимизда айрим қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ўзгаларнинг ишончига кириб ўзаро келишув асосида уларни қўшни давлатларга ишга таклиф этишмоқда. Аммо, ваъда қилинган оғзаки келишув ҳар доим ҳам ўзини оқлаяпти дейиш қийин. Кейинги йилларда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар пайдо бўлди. Бунинг оқибатида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, айниқса, аёллар ва болалар савдоси муаммоси бугун дунё миқёсида долзарб масалалардан бирига айланди, – дейди вилоят "Истиқболли авлод” ёшлар ахборот-маърифат маркази ижрочи директори Дилшод Ўринбоев. Шу боисдан бугун ўтказилаётган акцияда ана шу иллатга қарши ёшлар биргаликда курашишлари лозимлигини алоҳида таъкидлаяпмиз. Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида одам савдосидан кўрилаётган йиллик даромад 7 миллиард доллар миқдорида баҳоланмоқда. Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва Қочоқлар бўйича халқаро ташкилотлар экспертларининг баҳосига кўра, сўнгги йилларда бу хилдаги жиноятчилик шиддат билан ўсиб бормоқда. Тахминларга кўра, ундан жабрланганлар сони йилига ўртача 2,7 миллион кишига етмоқда. Одам савдосини бир ёки икки давлатнинг муаммоси сифатида эмас, балки бутун дунё мамлакатларининг муаммоси сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Мазкур жиноят асосан трансмиллий хусусият касб этганлиги боис, юртимизга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказиши турган гап. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда мазкур муаммонинг олдини олишга қаратилган тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳаким Фозилов, Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 1057 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|