Жиззахнинг тоғли ҳудудлари ҳисобланган Ғаллаорол ва Фориш туманларида емиш қидириб юрган бўри ва тулкилар кўпайган. Бу ҳақда "Инсон ва қонун” газеасига таянган 12.uz нашри хабар берган. Маълум бўлишича, тоғли ҳудудларга қалин қор ёққани туфайли ёввойи ҳайвонларнинг егулик топиши муаммога айланган. Бу эса уларнинг одамлар яшайдиган пастки қишлоқларга тушишга мажбур қилмоқда. Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларнинг кўпайгани, аҳоли хавфсизлигига таҳдид солади. Шу сабаб, айрим қишлоқларда тунги навбатчилик ташкил қилинди.