Женева ҳукумати баҳоси 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган пушти бриллиантнинг йўқолиши бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.
Қимматбаҳо тошнинг эгаси Силла Муса 2007 йили ушбу тошни сақлаш учун Malca-Amit компаниясига топширган. Ҳозирда Муса ушбу компания раҳбариятига айблов қўйди.
Интерфакс ахборот агентлигининг Швейцариянинг RTS телерадиокомпаниясига асосланиб хабар беришича, қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматини таклиф қилувчи Malca-Amit компания омборхонасидан оғирлиги 50,66 каратга тенг тош йўқолган.
Март ойи ўрталарида полиция Malca-Amit компаниясида текширув ишларини ўтказди. Ҳозирда компаниянинг уч нафар ходимига нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ўтган йилнинг август ойида Силла бриллиантнинг жойида турганлигини билиш учун компанияга келган. Аммо, ходимлар қимматбаҳо тош қандайдир бизнесменга берилганини айтишган.
Шу билан бирга Malca-Amit компанияси ходимлари 2008 йил бриллиант эгаси шахсан ўзи тошни олиб кетган ва бу ҳақда керакли ҳужжатлар ҳам мавжудлигини айтишмоқда.