Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » Жануби-Шарқий Осиё кучли тўфон остида қолди
16:16 Жануби-Шарқий Осиё кучли тўфон остида қолди |
Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган бир нечта мамлакат бир вақтнинг ўзида "Утор” тўфони остида қолди.
У Филиппин ҳудудидан ўтиб, Хитой ва Гонконгга шиддат билан бостириб кирган, энди эса Шимолий Кореяга ҳам таҳдид солмоқда, бу ерда оммавий эвакуация эълон қилинган. Ҳозирга қадар ўн минглаб одамлар ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, ижтимоий муассасалар ва биржалар ёпилган.
Ҳозирча тўфон етказган иқтисодий зарарнинг ҳисоби кўринмаяпти. Турли маълумотларга кўра, Филиппинда "Утор” тўфонидан бешдан ўн нафаргача одам ҳалок бўлган, 30 мингдан зиёди жабрланган. Чоршанба куни тўфон Хитой соҳилларига етиб келган, бу ерда 150 мингдан зиёд кишини эвакуация қилишга тўғри келган. Ҳудуддаги шамол тезлиги соатига 150-200 км ни ташкил этган. Ҳукумат мактаблар, касалхоналар ва бошқа муассасаларни ёпмоқда, бандаргоҳлар фаолияти тўхтатилган, авиарейслар бекор қилинган, деб ёзади "Korea Herald”.
Гонконгда маҳаллий биржа ўз ишини вақтинчалик тўхтатган. Бундан ташқари, ярим орол соҳилида юк кемаси ғарқ бўлган. "The Independent” нашри тарқатган хабарга кўра, ундаги денгизчиларнинг барчаси қутилиб қолишга муваффақ бўлган. Яна 26 мингта кема ўз вақтида бандаргоҳга қайтишга улгурган.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 642 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|