Бир зумгина тўхтанг, бир зум сув ҳақида, сув танқислиги ҳақида суҳбатлашайлик!
Ер юзида мавжуд сувнинг 0,5 фоизи истеъмолга яроқли. Қолгани шўр денгиз сувлари ёки Қутбдаги музликлар.
Дунё аҳолисининг 20 фоизи ичимлик суви билан таъминланмаган.
Дунё давлатларининг 15 фоизида сув танқислиги кузатилмоқда.
Аҳоли ўсиши ҳисобига дунёда сув истеъмоли ҳар 20 йилда 200 фоизга кўпаймоқда.
Дунёдаги барча йирик дарёларнинг 50 фоизи ифлосланган ёкиқурияпти.
Ривожланаётган давлатларда сув 80 фоиз касалликларга сабабчи бўлмоқда. Ҳар йили 3 млн. дан 4 млн. гача киши сув орқали юқадиган касалликлар туфайли ҳалок бўлмоқда.
2025 йилга келиб, дунё аҳолисининг 66 фоизи сув етишмаслик шароитида ва 33 фоизи тўлиқ сув танқислиги шароитида яшайди.