Американинг Edmunds.com сайти автосаноат тарихидаги энг хунук автомобиллар юзлигини тузиб чиқди. Не ажабки бу рўйхатга кўпчилик наздида жуда чиройли кўринган Porsche Panamera каби моделлар ҳам кирган бўлса, "фахрий” биринчи ўрин Lamborghini Veneno моделига насиб қилди.
Яқиндагина Женева автосалонида намойиш этилган бу автомобилни сайт ходимлари "Италиянинг фашизмдан кейинги энг ёмон воқелиги” деб баҳолашди ва бу модел жами уч нусхада ишлаб чиқарилишини эса "ниҳоятда кўп” деб баҳолашди. Эътиборингизнинг юзта модел киритилган рўйхатнинг дастлабки ўнлигини ҳавола этамиз: 10. 2002 BMW 7 Series 9. 1976 Bristol Blenheim 8. 1958 Edsel 7. 1974 Datsun F10 6. 1998 Fiat Multipla 5. 2001 Pontiac Aztek 4. 1985 Cadillac Deville 3. 2010 Acura ZDX 2. 1977 Lincoln Versailles 1. 2014 Lamborghini Veneno