Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » May » 29 » Жаҳонгир Роҳатов: "Ўзбекистон ҳаво йўллари Марказий Осиёда энг яхшиси"
13:48 Жаҳонгир Роҳатов: "Ўзбекистон ҳаво йўллари Марказий Осиёда энг яхшиси" |
Аввал хабар бериб ўтганимиздек АҚШнинг Bussiness Insider тадқиқотлар сайти дунёдаги энг ёмон авиакомпанияларрейтингини тузган ва унга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКни ҳам киритган эди. Мазкур масала юзасидан компаниянинг расмий вакили Жаҳонгир Рохатов«Биржевой лидер» нашрига интервью берди.
Унинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Марказий Осиёдаги энг яхши авиакомпаниялардан бири. Bussiness Insiderнинг берган ахбороти умуман нотўғри, чунки «Ўзбекистон хаво йўллари» Марказий Осиё ва МДҲда энг яхшиларидан бири, дейди у. Жаҳонгир Рохатовнинг таъкидлашича, миллий компания жаҳонда юқори ўринда қайд этилмаган бўлсада, халқаро ташкилотларнинг бир неча дипломларини қўлга киритган. - Айниқса, хавфсизлик борасида компаниямиз юқори ўринда туради, дейди у. Охирги 20 йилда ушбу компаниянинг биргина самолёти ҳалокатга учраган, ўша воқеа Тошкентда рўй берганди. Россия билан таққослар экан, Рохатов ҳар йили ушбу мамлакатда жуда кўплаб ҳалокатлар содир бўлишини қайд этиб ўтди. Шунингдек у 2012 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" IOSA аудитидан муваффақиятли ўтгани ва бунинг учун «Ҳавфсиз парвозлар» мукофоти билан тақдирланганини ёдга олиб ўтди. Бундан ташқари «Ўзбекистон хаво йўллари» халқаро парвозлар хавфсизлиги жамоатчилигининг дипломига ҳам эга. Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон хаво йўллари» ўтган йили АҚШнинг Боинг компаниясидан иккита, бу йил яна битта самолёт харид қилди. Ўтган йили "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2.636,000 нафар йўловчини ўз манзилига элтиб қўйган
|
Категория: O'zbek yulduzlari |
Просмотров: 789 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|