Главная » 2013»May»9 » Зарина: "Беҳаё суратимни кўриб техника кучига тан бердим"
01:21
Зарина: "Беҳаё суратимни кўриб техника кучига тан бердим"
Сўнгги пайтларда Зарина Низомиддинованинг беҳаё сурати тарқалибди, деган гаплар тарқалди...
— Бу ҳақида ўзим ҳам эшитдим. Жуда хафаман. Билмадим, кимга қачон ёмонлик қилган эдимки, менга бундай туҳмат бўлса?! Биласизми, ўша суратни ўзим ҳам кўрдим ва техника кучига тан бердим. Ортиқ бу ҳақида ҳеч нарса деёлмайман.
— "M&TVA-2012” тақдимот маросимида ҳам "Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида сизни ғолиб бўлади деб ўйлаганлар кўп эди. Аммо...
— Натижалар аниқ. Ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Мен хафа эмасман. Аксинча ҳамкасбимнинг ютуғидан хурсандман. Севара маҳоратли актриса. Бу сафар кулиб боқмаган омадни кейинги сафар кутаман... Асосийси, мен ижодда давом этяпман.
— Сўнгги пайтларда сизни эрка-тантиқ, замонавий қиз образида эмас, умуман бошқа амплуадаги ролларда кўп кўряпмиз.
— "Пайшанбадан пайшанбагача” фильмидаги ўғил бола ролимни томошабин яхши қабул қилди. Буни кутмаган эдим. Шу сабаб, ўз ижодимда бурилиш қилиш учун ҳам ноодатий кўринишларда намойиш бўлишга ҳаракат қиляпман. "Соддагина қиз” киносида ҳам мени умуман бошқа образда кўрасизлар.