Статистика |
Hozirda saytda: 37 Mexmonlar: 37 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » Yulduzlar yomg'irini ko'rganmisiz
06:36 Yulduzlar yomg'irini ko'rganmisiz |
Қоронғу тунда осмонда юлдузнинг учиб, ўзидан ёруғ из қолдиришини кўрмаган киши бўлмаса керак. Бу ҳол каттаю кичикка бирдек завқ бағишлайди. Агар самода "учар юлдузлар” пайдо бўлса-чи? Бу янада ҳайратланарли ва ғаройиб ҳодисадир. Негаки, бундай пайтда гўё осмондан юлдуз узилиб тушгандек туюлади, кишига. Бугун Ер юзи аҳолиси шундай ҳодисанинг давомли кузатиш имконига эга бўладилар. Эътиборлиси, "юлдузлар ёмғири” деб ном олган бу жараёндан юртдошларимиз ҳам баҳраманд бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори ўринбосари Собит Илёсов бизга шулар ҳақида сўзлаб берди.
— Ҳақиқатан ҳам, шу йилнинг 12 августдан 13 августга ўтар кечаси, ярим тундан сўнг мамлакатимизда кетма-кетликда учаётган юлдузларни кўриш мумкин. Мазкур "учар юлдузлар”нинг ҳақиқий юлдузларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар фанда "метеорлар”, деб аталади. Булар ушоққина заррачаларнинг атмоферага кираётиб ёниб кетишидан ҳосил бўлади. Ер ўзининг Қуёш атрофидаги ҳаракати давомида турли ўлчамлардаги кўплаб космик чанг заррачалари билан тўқнашади. Массаси миллиграммга тенг бўлган бундай заррачалар Ер атмосферасига катта тезликда кириб, ҳаво билан кучли ишқаланиши туфайли ниҳоятда қизиши натижасида ерга етиб келишга улгурмай атмосферанинг юқори қатламларида, 80-130 километр баландликда тўла ёниб кетади.
Метеорлар учиши жуда ҳам оддий ҳодисадир. Ер атмосферасида бир кеча-кундузда кўз илғай олувчи 100 миллионга яқин метеорлар учади. Лекин бу ҳодиса сайёрамизнинг турли ҳудудларида бўлиши сабабли уларнинг кўпчилигини биз пайқамай қоламиз. Аммо баъзи ҳолларда метеорлар сонининг жуда ҳам кўпайишига гувоҳ бўламиз. Бунга сабаб Ер ўзининг Қуёш атрофидаги орбитасида ҳаракатланиб, қачонлардир парчаланиб, ўз орбитаси бўйлаб тарқалиб кетган комета булутини кесиб ўтаётган чоғда метеорлар оқимини кузатамиз. Агар уларнинг ҳаракатига эътибор берсангиз, тартиб билан, гўё бир нуқтадан учиб чиқаётгандек туюлади. Бундай нуқталарга "радиантлар”, деб ном берилган. Метеор оқимларининг радианти қайси юлдуз туркумига тегишли эканлигига кўра, оқимга ўша туркум номи берилади. Масалан, Персеидлар, Ореонидлар, Леонидлар ва ҳакозо.
Сайёрамизнинг шимолий яримшаридагилар учун шу йил август ойиниг ўртаси "юлдузлар ёмғири”ни кузатиш учун энг қулай вақтдир. Бу пайтда Персеидлар оқимидан учаётган метеорларни махсус техникасиз оддий кўз билан ҳам илғаш мумкин. Бу пайтда соатига 100 га яқин метеор парвоз қилади. Персеидлар оқими Сфифт-Туттль кометасининг қолдиқлари бўлиб, у Ерга мунтазам яқинлашиб турувчи энг йирик самовий объектдир. Бу комета охирги марта сайёрамизга 1992 йилда яқинлашган эди. Ўшанда жараён дурбин ёрдамида кузатилганди. 1993 йилда ундан чиқаётган метеорлар сони соатига 500 тага етган. Шундан сўнгги 20 йил давр ичида оқим кучи камайиб кетди. Кометанинг келажакдаги Ерга яқинлашуви 2126 йилда рўй бериши тахмин қилинаяпти. Ўшанда уни оддий кўз билан кўришга имкон бўлади. Унгача ҳали анча вақт бор. Ҳозирча 12 августдан 13 августга ўтар кечаси содир бўлувчи "юлдузлар ёмғири”дан баҳра олиб қолайлик. Бунинг учун ўша куни ярим тундан сўнг чироқлардан ҳоли жой танлаб, осмон гумбазидан Персей юлдуз туркумини топиб олишимиз керак. Персей туркуми ёнида ҳамма учун таниш, лотинча "дабль-ю” ҳарфига ўхшаб кетувчи Кассиопея юлдуз туркуми жойлашган. Уни ўзингиз учун белгилаб олсангиз, паст томонидан Персеидлар радиантини кўришингиз
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 832 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|