SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:55
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 4 » Yaxshi qizlar "ODNO" da o'tirmaydi...
17:23
Yaxshi qizlar "ODNO" da o'tirmaydi...
Ижтимоий тармоқлар, уларнинг кундалик ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётгани ҳақида қайта-қайта гапиряпмиз, яхши-ёмон жиҳатларини муҳокама қиляпмиз. Аммо ижтимоий тармоқлар оммалашгани сари бу баҳс-мунозаралар ҳам авжига чиқмоқда. Мана, яқинда "Яхши қизлар одноклассники.ру да ўтирмайди” деган фикр қулоғимга чалинди. Бу борада ҳамманинг ўз фикри борлиги аниқ, биз эса ўқувчиларимизнинг фикри билан ўртоқлашамиз.

Алишер ИРГАШЕВ, муҳандис-конструктор:
— Йигит-қиз яхшими-ёмонми, барибир мулоқотга эхтиёж сезади, ўз фикрини ифодалашни истайди, бу борада ўзгалар фикрини билишни истайди. Афсуски, кўп холларда ҳар қандай тарбияли йигит ёки қиз ҳам тасодифий "дўстлар” туфайли турли суҳбатларга қўшилиб қолишади. Ўргимчак туридек жадал кенгаяётган "дўстлик” алоқалари орасида эса уларнинг ҳақиқий таниш-билишлари, яқинлари бўлиши табиий ҳол. "Дўстинг кимлигини айтсанг, кимлигингни айтиб бераман”, деб айтилган нақл ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги "дўстлар”га қараб йигит ёки қиз ҳақида ҳар қандай фойдаланувчида ҳам бошланғич ижобий ёки салбий фикр юзага келади. Аслида, инсон ҳақида фақат доимий дўстона суҳбатлар орқалигина етарли тасаввурга эга бўлиш мумкин. Афсуски, сифат ва сон билан чегараланмаган мулоқотларда бунга доимо имкон бўлавермайди ва бошланғич таассурот узоқ вақт сақланиб қолади.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари борлиги аён. Ижтимоий тармоқларда мунтазам мулоқотда бўлаётган қизлар ёки йигитлар ҳақида шунчаки бир ёқлама фикр билдириш ноўрин. Бунинг учун уларнинг нафақат дўстлари даврасини, балки билдираётган фикрлари, ўртага ташлаётган мавзуларига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ана шундагина уларнинг ижтимоий ҳаётдаги қарашларини англаб олиш мумкин. Уларнинг ички ҳис-туйғулари, дунёқараши, орзу ва интилишлари ҳақида узоқ ва самимий дўстона суҳбат орқалигина билиб олиш мумкин. Ҳар бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси аввало ўзини таҳлил қилиб, бу тармоқда ўз ўрнини ва мақсадини аниқлаб олиши даркор. Яхшими-ёмонми, ижтимоий тармоқда минглаб фойдаланувчилар бор ва ҳар бири ўзи истаган фойдаланувчи билан мулоқотга киришиш имконига эга. Уларнинг "дўстлик” таклифини қабул қилиш эса ҳар бир фойдаланувчининг ўз ихтиёрида. Факат тармоқдан тўғри ва унўмли фойдаланиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ўз вақтида ўчирилмаган "дўстлар”, турли мавзуларда бетартиб фикр билдириш, билиб-билмай реклама "дўстлар”ни ўз даврасига қўшиш, уюшма ва гуруҳларга таклифларни кўр-кўрона қабул қилиш оқибатида ҳар қандай йигит ва қиз ёмонотлиқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Интернетдаги, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг маданиятини шакллантиришда улар учун миллий ижтимоий тармоқлар яратиш, уларнинг хавфсизлигини назорат қилиб бориш, форумларни шакллантириш билан бирга фойдаланувчиларни тармоқдан фойдаланиш билимини ошириб бориш ҳам катта аҳамиятга эга. Токи ёшлар учун етарли маълумотларга эга бўлган манбалар етишмас экан, улар мулоқотга ва билимга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ижтимоий тармоқларда вақтларини беҳуда сарфлашдан чарчашмайди.

Темур АКРОМОВ, талаба:
— Ҳозир "одно”да аккаунти йўқ бирорта қиз қолдими ўзи? Қўл телефонларидан бемалол Интернетга кириш имкони туғилгандан кейин қизу йигитлар Одноклассники, Мой мир, Facebook дан анча фаол фойдаланадиган бўлиб кетишди. Транспортда кетаётганда кўпинча эътибор бераман, ёшларнинг қўлидан телефон тушмайди. Кўпчилиги Одноклассники да мулоқот қилаётган, ёзишаётган бўлади. Агар улар чиндан ҳам танишлари, синфдошлари билан мулоқот қилиш учунгина тармоқдан фойдаланганда, эртаю кеч Интернетда осилиб ўтиришмасди, менимча. Йўлда зерикиб қолмаслик, бошқа танишларига мақтаниш учунгина ижтимоий тармоқдаги танишлари сафини кенгайтиришга, кўпроқ дўстлар орттиришга уринаётган ёшлар қанчадан-қанча. Уларга вақтни бундай беҳуда сарфлашдан нима фойда бўлиши мумкин?! Ундан кўра, дарсларини тайёрлашсин, китоб ўқишсин, мулоқотни эса жонли, ҳақиқий одамлар билан қилишсин, ижтимоий тармоқлардаги "соялар” билан эмас!

Ориф ЗОКИРОВ, оператор:
— Тўғрисини айтганда, мен ҳам яхши қизлар Одноклассники.ру да ўтирмайди, деган фикрни қўллаш тарафдориман. Лекин ҳозир бу тармоқда ўтирмайдиган қизлар камдан-кам. Бундан чиқди, яхши қизлар қолмабди-да. Албатта, ундай эмас. Баъзилар бу тармоқдан ўз яқинлари, танишлари билан мулоқот қилиш учун фойдаланади. Баъзилар эса шунчаки, вақтни ўтказиш, азбаройи бекорчиликдан. Бекорчиликдан "одно”да ўтирган қизларни қандай қилиб яхши қизлар қаторига қўшиш мумкин? Ана шундай бекорчилар туфайли ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётган қизлар ҳақида нотўғри тасаввур ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бироқ бу тасаввурнинг қанчалик нотўғри ёки тўғрилигини билишга имкон йўқ. Чунки сиз ижтимоий тармоқдан фойдаланаётган ҳар бир қиз билан мулоқот қилолмайсиз. Уларнинг асл мақсади ҳам сизга қоронғи. Айтмоқчиманки, нима бўлганда ҳам, одноклассники даги қизларнинг ҳаммасини ёппасига қоралаш, ёмон дейиш тўғри бўлмаса керак.

Феруза ОДИЛОВА, талаба:
— Бу фикрни илгари ҳам кўпчиликдан эшитганман. Негадир кўп ҳодисаларда қизларни қоралашга уринишади. Масалан, нега Одноклассники.ру да ўтирган йигитлар ҳақида ҳеч нима дейишмайди-да, қизларнинг томорқасига тош отишади? Ахир бу адолатдан эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси хоҳ йигит бўлсин, хоҳ қиз, мақсадига қараб баҳо берилади. Жинсига қараб эмас. Нима учун қизларнинг бошини айлантириб, дўстлари сафини фақат таниш-нотаниш қизлар ҳисобига кенгайтираётган, дуч келган одамнинг фикрларига изоҳ қолдирадиган, бўлмағур суратларни жойлаб, ўзини кўз-кўзлайдиган йигитлар ҳақида бундай фикрлар билдирилмайди? Ахир ижтимоий тармоқларда бемаъни, уят сўзларни кўпроқ айнан йигитлар ёзишади, қизлар эмас.

Тўғри, тан оламан, қизлар орасида ижтимоий тармоқда бекорга вақтини совураётган, ким биландир танишиш учунгина фойдаланадиганлар йўқ эмас, кўплаб топилади. Аммо бундайлар йигитлар орасида икки баробар кўп дея оламан.

Зоҳиджон ҚОДИРОВ, иқтисодчи:
— Мен қизларнинг "одно”да ўтиришига ёки ўтирмаслигига қараб эмас, қандай ўтиришига қараб баҳо беришим мумкин. Ахир ўтиришда ҳам ўтириш бор-да. Масалан, унинг "профили” ёпиқми, дўстлари қанча, суратларини кўриш имкони борми ёки йўқми, кимларнинг фикрига муносабат билдирган, қандай изоҳлар ёзган, тармоққа тез-тез кирадими, қанча вақт ўтиради... Ўша қизнинг Одноклассники.ру дан қандай мақсадда фойдаланишини ана шу жиҳатларга қараб ҳам аниқласа бўлади. Мабодо тармоқда ўтирган қизнинг дўстлари сони, дейлик, 300-400та бўлса, суратларини истаган одам бемалол кўролса, дуч келган одамнинг фикрига изоҳ ёзаверса, кечаю кундузи сайтда ўтирса, албатта, уни азбаройи синфдошлари ёки танишлари билан мулоқот қилиш учун ижтимоий тармоқдан фойдаланади деб бўлмайди.
Шахсан ўзим қизларнинг ҳам, йигитларнинг ҳам ижтимоий тармоқлардан, жумладан, одноклассники.ру дан фойдаланишига хотиржам қарайман ва буни замон талаби деб қабул қиламан. Қоралайдиганлар эса, ўзлари билишади. Ижтимоий тармоққа кириш ёки кирмаслик — ҳар кимнинг шахсий иши. Шундай экан, бировни "кир” деб ҳам, "кирма” деб ҳам мажбурлаб бўлмайди.

Гўзал ЮСУПОВА, ҳамшира:
— Яқинда жуда қизиқ гап эшитиб қолдим. Ҳозир бирор қиз билан учрашиб, ёқтирган йигитлар тўйга розилик беришдан аввал унинг одноклассники.ру да бор-йўқлигини текшириб кўришаётган экан. Яъни "одно”да бўлмаса, у — яхши қиз, бўлса — яхши эмас. Лекин бундай фикр юритиш нотўғри. Дейлик, бу ижтимоий тармоқдан фойдаланмайдиган, аммо вақтини бошқа беҳуда ишларга сарфлайдиган, масалан, телефонда гап сотишдан бўшамайдиган қизлар йўқми? Ёки "одно”да аккаунти бор, бироқ ундан ўзига керакли мақсадлардагина, яқин-йироқдаги танишлари, дўстлари билан мулоқот қилиш учунгина фойдаланадиган қизлар-чи? Бир ёқлама фикр билдириб, "яхши қизлар "одно”да ўтирмайди” дейиш бемаънилик, бу замон билан ҳамнафас, ҳар қандай ҳодисага холисона қарайдиган одамларнинг фикри эмас, менимча. Чунки қизларнинг яхши-ёмонлиги одноклассники.ру даги аккаунти билан белгиланмайди.

Комила НОСИРОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 966 | | Теги: Yaxshi qizlar ODNO da o'tirmaydi... | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz