Уфа шаҳри полицияси 25 ёшли йигитнинг жонига қасд қилиш бўйича тергов ишларини олиб борди.
Йигит 8-қаватдан сакраган ва тирик қолган. Шифокорлар бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар қилишган. Бу ҳақда Vesti.ru сайти хабар бермоқда.
Тергов натижаларига кўра, 2014 йил 9 феврал куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ва 8-қаватдан ўзини ташлаган. Уни дарахт шоҳлари ва қор қутқариб қолган. Шифокорлар жароҳатлар жиддий эмаслигини айтишмоқда.
Шифокорлардан тез тиббий ёрдамини олган йигит кейин уйга қўйиб юборилган. Маълум бўлишича, йигит ўз жонига қасд қилишдан аввал ишидан айрилган. Шундан сўнг у аламини спиртли ичимликлардан олган. Ҳозирда йигит терговчиларга ҳаётга бўлган қарашини ўзгартириб, яқин кунларда ишга жойлашишини ваъда қилди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари текширув натижаларига кўра жиноий иш очмасликка қарор қилишди.