Пепе: Манчестерда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Пепе эл-класикодаги ғалаба МЮ билан бўладиган ўйин учун "мойдек" руҳий устунлик беришига умид қилмоқда. — Бизни ёруғ келажак кутиб турибди. Ғалаба қозонишимиз шарт эди, шунинг учун бу муваффақиятдан жуда хурсандмиз, — дейди Пепе "Canal Plus"га берган интервьюси чоғида. — Бу ғалаба сешанба кунги "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда катта умид уйғотади. Манчестерда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз.
Мората: Роналду ажойиб ўйин ўтказди "Реал" клуби ҳужумчиси Альваро Мората "Барселона" устидан қозонилган навбатдаги ғалабадан сўнг мазкур ғалабадаги Криштиану Роналдунинг ҳиссаси ҳақида гапирди. "Мен учун Криштиану жаҳондаги энг кучли футболчи саналади. "Барселона"га қарши шанба куни у ажойиб ўйнади. У билан битта жамоада ўйнаш мен учун шараф. Менга мураббийимиз "Барселона"га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушишимни айтганларида, бу мен учун жуда катта кун бўлишини сезган эдим", - дейди Мората.
Ўзил: «Реал»да ҳамма бир-бирига ҳурмат билан қарайди "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил яқин ойларда Мадрид жамоаси кийиниш хонасида кўплаб келишмовчиликлар келиб чиқаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. "Биз бир жамоамиз, агарда бир тан-у бир жон бўлиб ўйнаётганимизни кўрсангиз, келишмовчиликлар йўқ эканига амин бўласиз. Агар биз бир жамоа бўлиб ўйнамаганимизда, албатта, "Барселона"га мағлуб бўлар эдик. Жамоада ҳамма бир-бирига ҳурмат билан қарайди, биз кичик оиламиз. Мен Моуриньо билан яхши муносабатдаман. У мени доимо қўллаб-қувватлайди. Мен учун у жаҳоннинг энг кучли мураббийси саналади, агар энг яхшиси бўлмаса", - дейди Ўзил.