SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 09:09
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 1 » ЎзЭОАВМА 26 февраль – 5 март кунлари медиа-кунлар ўтказади
04:18
ЎзЭОАВМА 26 февраль – 5 март кунлари медиа-кунлар ўтказади

© «Фонд Форум» Матбуот хизмати

«Фонд Форум» Матбуот хизмати
Пресс-релиз

2013 йилнинг 26 феврал – 5 март кунлари Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси томонидан ўтказилаётган медиа-кунлар доирасида 27 феврал куни пойтахтимизнинг «Дедеман» меҳмонхонасида «Обод турмуш йили» Давлат дастури: сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда Давлат – ОАВ – жамият ҳамкорлиги» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар вакиллари, «Форум ТВ»нинг ҳудудлардаги мухбирлик пунктлари журналистлари, Ёшлар телестудиялари ижодкорлари, иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчилари ЎзЭОАВМА, Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуаси ва «Фонд Форум».

Маълумки, мамлакатимиз бош қомуси – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан 2013 йил – Ўзбекистонда «Обод турмуш йили» деб эълон қилинди. Шу йилнинг 14 феврал куни эса, Президентимизнинг ПҚ-1920-сонли қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастури имзоланди.

© «Фонд Форум» Матбуот хизмати

Давлат дастурининг 86-бандида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош алоқа каналларидан самарали фойдаланган ҳолда «Обод турмуш йили» Давлат дастури мазмун-моҳияти ҳақида ахборот-тушунтириш ишларини тизимли ташкил этиш, жамоаси асосан ёшлардан таркиб топган «FORUM-TV» ва НТТ телеканалари томонидан репортажлар, ахборот лавҳалари, ижтимоий роликлар тайёрлаш ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар томонидан «Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларни кенг ёритиш вазифалари белгиланган.

Бугун юртимиздаги 100 дан ортиқ нодавлат телерадиоузатувчиларни ўз сафида бирлаштирган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Далат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича 13 та бандда масъул этиб белгиланган. Ушбу йўналишда Ассоциация ва унинг аъзолари томонидан 9 000 та ахборот лавҳалари, 15 000 та радио хабарлари, 2500 та муаллифлик лойиҳалари ва ижтимоий телерадиороликлар тайёрланиши режалаштирилган.

Ушбу жараёнда медиа-бозорнинг хусусий сектори вакилларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, соҳанинг қонунчилик базасини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш, касбий малакаларини доимий равишда, тизимли ошириб бориш, бу жараёнга маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этиш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, юқори ривожланган ахборот тарқатиш технологиялари ҳамда механизмларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.

© «Фонд Форум» Матбуот хизмати

Ушбу мақсадларни амалга оширишда Давлат дастурининг 85 – бандига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Унда республика ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларни журналистика соҳасига жалб қилиш, ёш телерадиожурналистларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг ижод қилишлари учун қулай шаротларни яратиш, шунингдек «Обод турмуш йили» давлат дастури ижросининг кенг ёритилиши, маҳаллий ва хорижий телерадио аудиторияси ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини таъминлаш мақсадида: йил давомида 2 та Медиа-лагер, 4 та фестивал, бундан ташқари қўшимча тарзда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан 38 та семинар-тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнга 1500 нафардан ортиқ ёшларни жалб этиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2008 йилда «Ёшлар йили» Давлат дастури доирасида «Фонд Форум», Ассоциация, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ёшлар телестудияларининг вакиллари бугун нодавлат эфир студияларида, хусусан «Форум-ТВ», НТТ телеканалларида ўзининг мустаҳкам ўрнини топишган.

Медиа-кунлар доирасида 26 феврал куни қуйидаги 5 та йўналишда семинар-тренинглар, мастер-класслар ўз ишини бошлади:
- ЎзЭОАВМАга аъзо нодавлат телестанциялар раҳбарлари учун семинар-тренинг;
- продюсер ва режиссер, CFI телеканали халқаро эксперти Региз Гезельбаш иштирокида «Форум ТВ» мухбирлари учун мастер-класс. Р.Гезельбаш шу кунгача Ёшлар теелстудиялари учун 3 марта семинар-тренинг ўтказган;
- Ёшлар телестудиялари мухбирлари учун семинар-тренинг;
- фрилансер ва журналист Бригит Ветцель иштирокида «Нигоҳ» ахборот-таҳлилий дастури мухбирлари учун мастер-класс;
- ЎзЭОАВМА Радио ахборот марказига аъзо нодавлат радиостанциялар мухбирлари учун семинар-тренинг.

© «Фонд Форум» Матбуот хизмати

Медиа-форум эркин мулоқот тарзида ташкил этилиб, муҳокамалар давомида ёшлар телестудиялари фаолиятини ривожлантириш, улар томондан амалга оширилаётган тмедиа лойиҳаларни ижодий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади. Тадбир якунида «Форум ТВ»нинг ҳудудлардаги Ёшлар мухбирлик пунктларига замонавий техник ускуналар жамланмаси топширилади.

Маълумот учун: «Фонд Форум»нинг ушбу лойиҳаси мамлакатимиз ёш журналистлари ўртасида аллақачон ўз ўрнига эга. 2009 йилдан, яъни Гулнора Каримова Ёшлар медиа кенгаши раиси этиб сайлангандан бошлаб, «Фонд Форум» бошчилигида хорижлик тажрибали мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, мастер-класслар ташкил этилди. Улар орасидан энг муҳими сифатида ЎзЭОАВМА томонидан ЮНЕСКО, ЕХҲТ, К.Аденауэр жамғармалари кўмагида ҳар йили ўтказиладиган медиа-форумни, шунингдек ёш журналистлар учун ёзги ўқув-оромгоҳларини айтиб ўтиш мумкин. Ўтган давр мобайнида кинорежиссер Томас Гримм (Германия), Amazing Live телеканали продюсери Олег Стринев (Россия), National Geographic илмий-оммабоп фильмлар кинооператори Джон Хазард (АҚШ), фрилансер ва журналист Бригит Ветцель (Германия), продюсер ва режиссер, CFI телеканали халқаро эксперти Региз Гезельбашлар ва бошқа хорижий тренерлар иштирокида мастер-класслар ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, ёш журналистлар учун тизимли равишда ўтказилаётган семинарлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Ёшлар телестудиялари иштирокчиси, айни кунларда «Форум ТВ» журналисти С.Сагадеева томонидан тасвирга олинган «Сандиқ» қисма метражли фильм «Олтин Гепард-2012» Тошкент халқаро кинофоруми номинантлари рўйхатига киритилди.

НТТ телетармоғининг «Янги авлод» болалар студияси ЮНИСЕФ штаб-квартираси томонидан Нью Йорк шаҳрида ўтказилган бутунжаҳон болалар фильмлари танловида, «Фонд Форум»нинг спортга йўналтирилган лойиҳалари ҳақидаги фильм 2010 йили Италияда ўтказилган машҳур «Милан спорт фильмлари ва дастурлари» фестивалида «Спорт орқали маданият» номинациясида Россиянинг «Биринчи канал»и, Италиянинг «Rai TV» каби телеканаллар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Фестивал мукофоти – Палма япроғи «Фонд Форум»нинг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларининг халқаро миқёсда тан олиниши эди.

Таъкидлаш жоизки, бугун ўзбек медиа майдонида ўз ўрнини топган, турли лойиҳаларни амалга ошираётган, фаолият олиб бораётган ёш журналистлар 2008 йили ЎзЭОАВМА томонидан «Фонд Форум» билан ҳамкорликда йўлга қўйилган «Келажак овози» Ёшлар телестудиялари лойиҳаси иштирокчиларидир. Лойиҳани амалга ошириш бошлангандан бери (2008) Ёшлар телестудияларининг 61 иштирокчиси ишларга жойлашди: «Форум ТВ» таҳририятида 16 нафар, ҳудудий мухбирлик пунктларида 23 нафар, НТТда 7 нафар, ҳудудий телестанцияларда 10 нафар, радиостанцияларда 5 нафар. Айтиш мумкинки, улар бугун кўзга кўринарли муваффақиятларга ҳам эришишди. Масалан, Наманган Ёшлар телестудияси битирувчиси Бахтиёр Тўраханов «Форум ТВ» бош муҳаррири ва бошловчиси, Самарқанд Ёшлар телестудияси битирувчиси Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов ЎзЭОАВМА ижрочи директори, Фарғона ёшлар телестудияси битирувчиси Назира Мақсудова НТТ бош муҳаррири, «Келажак овози» ёшлар телестудияси мухбири Полина Комлева ЎзЭОАВМА матбуот котиби сифатида фаолият кўрсатмоқда. Олинган назарий ва амалий билимларнинг натижаси лойиҳа сифатида медиа кунлар давомида ўтказиладиган Медиа форумда тақдим этилади.

2013 йилда ўзининг 10 йиллигини нишонлаётган ЎзЭОАВМА 2003 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, айни кунда 100дан ортиқ нодавлат телерадиостанциялар ҳамда кабел студияларини бирлаштирган. ЎзЭОАВМА ўз фаолиятини 2003 йилда бошлаган бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиздаги 100дан ортиқ нодавлат телерадиостанциялар ва кабель студияларини бирлаштириб турибди. Ассоциация фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бу – республика вилоятларидаги ҳудудий нодавлат ОАВ ижодий ва техник ходимларининг касбий малакасини тизимли равишда ошириш, бу жараёнга хорижлик экспертларни жалб этиш, нодавлат телерадиоузатувчиларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ташкил этади. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишдан асосий мақсад – Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ислоҳотлар моҳияти, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларини тезкор ва сифатли ёритишда нодавлат электрон ОАВнинг фаолияти самарадорлигини оширишдир. Бугун Ассоциация аъзолари – телерадиостанциялар халқаро стандартларга мос келувчи техникалар билан таъминланган. Фаолият кўрсатувчи ходимларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этувчи Ассоциациянинг бош шиори «Замон билан ҳамнафас, халқ билан бирга»дир. Йил давомида ЎзЭОАВМА томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида Ассоциация ва унга аъзо телерадиостанциялар ижодий ва техник ходимларининг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар, мастер-класслар, давра суҳбатлари ўтказиб келинади. Бундан ташқари ижодий гуруҳлар жаҳоннинг Латвия, Россия, Корея, Хитой каби давлатларига тажриба алмашиш учун хизмат сафарларига юборилди.

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 720 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz