SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 12 » “Ўзбекнаво”да сумалак базми (ФОТО)
19:10
“Ўзбекнаво”да сумалак базми (ФОТО)

Кўз-кўзга тушганда инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланиб, аҳиллик янада ривожланади. Шарқ халқларининг умумбашарий айёми бўлган Наврўз – янгиланиш, покланиш айёми ҳам миллатимизга хос бўлган иноқлик, тинчликсеварлик ва меҳмондўстликнинг нишонасидир. Ана шу айём муносабати билан кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан илк маротаба санъаткорлар, продюсерлар ва журналистлар иштирокида “Сумалак сайли” бўлиб ўтди.

 

Дошқозон атрофига жамланган санъат аҳли вакилларини кўрган кишининг кўзи қувнайди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур байрамда бирлашма раҳбари Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб бу каби анъаналарни узоқ йиллар давом эттириш кераклигини, санъаткорлар ўртасида дўстона муносабатларни кучайтириш, ёш хонандалар ва устоз санъаткорлар ўртасида устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш зарурлигига тўхталди.

 

Мазкур байрам кечаси Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Маҳмуд Номозов, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура, Ойбек ва Нигора, Зиёда, Мадина Мумтоз, Умидахон, Дилсўз, Малика Эгамбердиева, хонандалар Гули Асалхўжаева, Дилдора Ниёзова, Нилуфар Усмонова, Шоҳруҳхон, Достон Убайдуллаев, Анвар Собиров, Наргиз, Машҳурбек, Рухшона,  Нилуфар, актриса ва хонанда Шаҳзода Муҳамедова тақлидчи Шерзод БИН  каби кўплаб таниқли ижодкорлар ташриф буюришди.

 

Таниқли санъаткорларнинг рақслари, ажойиб гурунглар кечага янада файз қўшди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросидаги жонли қўшиқ тинимсиз олқишларга сабаб бўлди.

 

Кеча санъат аҳли ҳақида сўз кетганда “Гадонинг душмани гадо бўлади”, деган нақлни ишлатишга хўп ўрганиб қолгандик. Тўғрида, улар ўртасидаги тинимсиз жанжаллар, саҳна талашишларни кўриб айтаётган қўшиғини, одамларга қилаётган насиҳатини қараю ўзининг хулқини қара дегинг келарди. Шукрки бугун бундай иддаоларга ўрин қолмаган. Санъаткорлар ўртасидаги бундай аҳилликни кўриб кўзинг қувнайди. Кўз тегмасин!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 965 | | Теги: “Ўзбекнаво”да сумалак базми (ФОТО) | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz