Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 23 » Ўзбекистоннинг энг яхши мактаб психологи эълон қилинди
17:48 Ўзбекистоннинг энг яхши мактаб психологи эълон қилинди |
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши мактаб психологи –2013” республика кўрик-танлови ўтказилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигитомонидан ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг яхши психологи» республика анъанавий кўрик-танловида бу йилмамлакатимизнинг умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган барча мутахассислар иштирок этди. Уларнинг14 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлиб, финал босқичида ўзбилим ва иш тажрибасини намойиш этди. Танловдаиштирокчиларнинг билим даражаси, муаммоли вазиятларда тез, тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси, замонавийахборот-коммуникация технологияларига оид саводхонлиги, муайян мавзу бўйича тренинг машғулотларниташкил этишга оид тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди. Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 4-мактабнинг амалиётчи-психологи Замира Сайдинова биринчи ўрингалойиқ топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 6-мактаб амалиётчи-психологи ХолисхонМашарипова иккинчи ўринга сазовор бўлди. Учинчи ўрин Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 1-мактабамалиётчи-психологи Дилноза Шертоевага насиб этди. Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва совғалар топширилди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 704 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|