Главная » 2014»Mart»21 » Ўзбекистонликлар “Эл-классико”сиз қолишдими?
08:40
Ўзбекистонликлар “Эл-классико”сиз қолишдими?
Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинга мухлислар қизиқиши ҳар доимгидек жуда баланд.
Афсуски, ушбу қизиқарли учрашувни ўзбекистонлик кўплаб футбол мухлислари кўра олишмайди. "Спорт" телеканали ҳозирча фақатгина Англия чемпионатини олиб бермоқда ва теледастурга ушбу учрашув трансляцияси киритилмаган. Бундан ташқари "НТВ+футбол" канали ҳам "Реал" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашувни тўғридан-тўғри олиб бермайди. Телеканалнинг расмий сайтида тақдим этилган дастурга кўра, "Эл-классико" фақатгина "НТВ-футбол 2" каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Бироқ бу телеканалга уланиш имконияти хаммада хам мавжуд эмас.
“Эл-классико”ни кўришда нафақат ўзбекистонликларда хатто испанияликларда ҳам муаммолар бор. Тўғридан-тўғри майдондан учрашувни кўриш истагида бўлган испан мухлисларига чипта муаммо бўлмоқда. Кассадаги барча чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Чиптанинг расмий нархи секторига қараб 70 дан 340 еврогача туради. Олиб-сотарлар қўлида эса ушбу чипталарни 300 дан 900 еврогача сотилмоқда, дея хабар беради AS нашри. "Сантьяго Бернабэу" стадионига 83 000 нафар мухлис сиғади. Йиллик абонементга эга мухлислар сони эса 65 минг кишини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"-"Барселона" учрашуви 23 март куни Тошкент вақти билан тунги 01:00 бошланади.