Главная » 2013»Fevral»9 » Ўзбекистонлик спортчилар илк марта махсус қишки Олимпиада ўйинларида қатнашди
00:42
Ўзбекистонлик спортчилар илк марта махсус қишки Олимпиада ўйинларида қатнашди
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган махсус қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритди.
2013 йилнинг 29 январь -5 феврал кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида Махсус қишки Олимпиада уйинлари бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 111 давлатидан спортчилар иштирок этди. Жумладан мазкур мусобақада илк марта қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси жами 19 та медални қўлга киритди. Улардан, 4 таси олтин, 4 таси кумуш ва 11 таси бронза.
Эслатиб ўтамиз, махсус олимпиада ўйинлари 1968 йилдан эътиборан, ақлий ривожланиши суст бўлган спортчилар ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади.