Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 9 » Ўзбекистонлик ёш боксчилар Киевда баҳсларга киришди
20:13 Ўзбекистонлик ёш боксчилар Киевда баҳсларга киришди |
Киев шаҳрида 15-16 ёшли боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақададунёнинг 52 мамлакатидан 350 нафардан зиёд спортчи ўн уч вазн тоифасида ғолиблик учун рингга чиқмоқда. Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан 2001 йилда асоссолинган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам иштирок этаётган ўзбек бокс мактабитарбияланувчилари 8 олтин, 10 кумуш ва 15 бронза медаль жамғариб, дунёдаги энг кучли тўрт терма жамоаларқаторидан жой олган. Бу йилги жаҳон чемпионатида мамлакатимизшарафини Сулаймон Латипов, Ойбек Жўраев, Улуғбек Раҳимов, Жавоҳир Каримов, Иқболжон Холдоров, БобурмирзоТолибов, Музаффар Рашидов, Сирожиддин Шоодилжонов, Элдор Мержанов, Козимбек Мардонов, Баҳром Фозилов ваОбиджон Тоҳиров ҳимоя қилмоқда. Мусобақани муваффақиятлибошлаган Сулаймон Латипов 46 килгограмм вазн тоифасида исроиллик Ран Власенкони катта устунлик биланмағлубиятга учратди. С.Латипов чорак финал йўлланмаси учун Хитой Тайпей вакили По-Вей Туга қарши ринггачиқади. 63 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган СирожиддинШоодилжонов австралиялик Блэк Травер устидан зафар қучиб, кейинги босқичда украиналик Олександр Шкет биланкуч синашадиган бўлди. Оғирлиги 75 килограмм бўлган боксчилар мусобақасида Исроил терма жамоаси аъзоси ЛиорСидоренкони енгган Баҳром Фозилов навбатдаги жангни Жанубий Корея вакили Бонггуи Кимга қарши ўтказади.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 505 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|