Ўзбекистонлик геймерлар компьютер ўйинлари бўйича ЖЧда қатнашади Ўзбекистон терма жамоаси 29 ноябрдан 3 декабрга қадар Хитойнинг Куншан шаҳрида ўтказиладиган компьютер ўйинлари бўйича Grand Final World Cyber Games 2012 Жаҳон чемпионатида қатнашади. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз вакиллари охирги бор 2008 йилда компьютер ўйинлари бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган ва 72 та мамлакат вакиллари орасида 8- ўринни эгаллаган эди. Ўшандан буён ўзбекистонлик е- спортчилар ҳомийлик кўмаги бўлмагани учун жаҳон биринчилигида қатнаша олмаганди. Бу йил турма жамоанинг сафарига Beeline компанияси ҳомийлик қилмоқда. "Ўзбекистон термасининг Жаҳон чемпионатида қатнашишининг ўзи мамлакатдаги ахборотлаштириш жараёнларининг юқори суръатларидан далолат беради”, - дея қайд этади Unitel МЧЖ бош директори Андрей Сафронюк