SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 16:23
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 30 » Ўзбекистонлик аёл 2000 дона телефон хотира картасини танасига ёпиштириб чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди
17:01
Ўзбекистонлик аёл 2000 дона телефон хотира картасини танасига ёпиштириб чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди
Юртимизга ташқаридан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни импорт қилиш бўйича аниқ тартиблар ишлаб чиқилган ва бунда ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари алоҳида эътиборга олинган.

Афсуски, мазкур тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётган баъзи бир «эпчил тадбиркор»лар ҳам учраб турибди.

Яқинда пойтахтимиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда божхона расмийлаштируви ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган йирик миқдордаги уяли телефонлар ва аксессуарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Божхоначилар томонидан "ВАЗ-21063” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда, унда қоракўллик Ж.Раҳимов томонидан 7 хил русумдаги 106 дона уяли телефонлар ҳамда уларга тегишли турли аксессуарлар яширин равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Қонунбузар қиймати салкам 10 млн. сўмлик ушбу товар-моддий бойликларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан эса "Яллама” божхона пости орқали юртимизга пиёда ҳолда кириб келаётган тошкентлик М.Юсупованинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Бу аёл салкам 2 минг дона уяли телефонлар учун мўлжалланган хотира карталарини яширин олиб киришнинг антиқа йўлини "кашф” қилибди. Яъни, хотира карталарини кийимлари остидан баданига елимлаб чиққан экан.

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам уяли алоқа телефонлари ва турли аксесуарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Жумладан, "Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича парвозини якунлаган наманганлик Қ.Якубов 4 турдаги 12 дона мобил телефонларни божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Худди шу йўналишда юртимизга қайтган яна бир фуқаро А.Хасановнинг эса қиймати салкам 7,7 млн. сўмлик Samsung Galaxy туркумидаги 20 дона смартфонларни қўл юклари орасига яширганча олиб киришга уриниши иш бермади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 665 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 8,3 млрд. сўмдан ортиқ бўлган салкам 51 минг дона уяли алоқа телефонлари ва 75 минг дона турли телефон аксессуарларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

darakchi.uz
Категория: Mobil telfonlar | Просмотров: 623 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz