Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 14 » Ўзбекистонлик 12 нафар бемор бола Германияга олиб кетилди
19:25 Ўзбекистонлик 12 нафар бемор бола Германияга олиб кетилди |
Бугун Тошкент Халқаро Аэропортида 12 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вакиллари хамрохлигида Германияга жўнаб кетишди. 2002 йилда "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг "Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди.
Германиянинг "Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2013 йиллар давомида 218 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди. Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2013 йил 6 ойи давомида республика бўйича жами 118 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 13 110 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди. Шу билан бир қаторда "Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва "Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2013 йил 6 ойи давомида 149 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 13,762 минг сўмни ташкил этди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 710 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|