SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 19:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Ўзбекистонга биринчи ва охирги метеорит аср бошида тушгани эслатилди
22:21
Ўзбекистонга биринчи ва охирги метеорит аср бошида тушгани эслатилди
Челябинск метеоритидан ҳаводан қолган из © dawn.com
Ўзбекистонга биринчи ва ҳозирча охирги метеорит, расмий маълумотларга кўра, 2001 йилнинг 9 июль куни тушган. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори Шуҳрат Эгамбердиев «Правда Востока» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Бухоро вилояти Когон тумани аҳолиси кун ёришиши олдидан худди самолётдан чиқадиган шовқинни эшитишган ва осмонда ёрқин учар объектни кўришган – ушбу объект даҳшатли гумбурлаш билан портлаб, ерга қулаган.

«Кейинчалик у бизнинг институтимиз ихтиёрига келиб тушди. Халқаро экспертиза натижасида бу ҳақиқатан ҳам келиб чиқиши Ердан ташқари бўлган объект эканлиги маълум бўлди ва унга расман «Бухоро метеорити» деб ном берилди», – деди Эгамбердиев.

Ҳозирда ушбу метеорит Ўзбекистон давлат тарихи музейида сақланмоқда. Унинг ҳажми у қадар катта эмас – беш килограмм атрофида.

Аввалроқ, «Правда Востока»да Устюрт платосида Ернинг катта метеорит билан тўқнашувидан дарак берувчи объект борлиги ҳақида хабар берилган эди. Ушбу воқеа тахминан 11-7 миллион йил аввал юз берган бўлиб, тўқнашув шу даражада кучли бўлганки, чуқурлиги 40 метр, узунлиги 10 километр, эни 7 километрга тенг бўлган ботиқ пайдо бўлган. Унинг қуриб қолган кўлни эслатиши сабаб, маҳаллий аҳоли ботиқни «Қуруқкўл» деб ҳам атайди.

15 февраль куни Россиянинг Челябинск шаҳрига метеорит тушгани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг натижасида мингдан ортиқ киши жароҳат олган, бир қатор иншоотларга зарар етган эди. Кейинчалик, метеорит парчалари Челябинск шаҳри яқинидаги кўлдан топилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 833 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz