Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 15 » Ўзбекистонга беҳаё фильмларни олиб кираётганлар ушлаб қолинди
00:54 Ўзбекистонга беҳаё фильмларни олиб кираётганлар ушлаб қолинди |
Tошкент вилояти божхоначилари мамлакатимиз ва хорижда тайёрланган фильмлар, турли концертлар ва бошқа материалларни ноқонуний равишда кўпайтириб, муаллифликка оид ҳуқуқларни қўпол равишда бузаётган видеоқароқчиларга қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам олиб бормоқда. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати Ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган қонунубузарлик ҳолатлари давомида қонунбузарлардан олиб қўйилган сифати кафолатланмаган турли видео-маҳсулотлар, шунингдек, инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи хорижнинг ур-йиқит, шовқин-суронли ва баъзида беҳаё фильм ва концертлари ёзилган дискларни кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш тадбирлари ташкил этилмоқда», – дейилади Ахборот хизмати хабарида.
Жумладан, Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара-божхона мажмуаси орқали пиёда холда кириб келаётган фуқаро Н. Турсунова, ўзи томонидан тўлдирилган Т-6 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, 200 дона хорижий видео-фильмлар ёзилган контрафакт DVD-дискларни Ўзбекистонга олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Шунингдек, худди шу мажмуа ходимлари фуқаро И. Тошбоевни, у 150 дона турли мазмундаги, шу жумладан, беҳаёликни тарғиб қилувчи хорижий фильмлар билан тўлдирилган 42 дона контрафакт DVD-дискларни яширин йўллар билан Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганида тўхтатиб қолишган.
Ушбу ҳолатлар айнан қачон содир бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган, бироқ, Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Давлат божхона хизмати ахборот хизматининг қайд этишича, 2012 йил давомида Ўзбекистон божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 209та қонунбузарлик ҳолатларида 9,2 минг дона турли мазмундаги лицензияланмаган дискларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. 2013 йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 25та қонунбузарлик ҳолатларида 300 донани ташкил қилди. Ушбу аёшвий далиллар ўрнатилган тартибда ва кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилинди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 892 |
| Рейтинг: 4.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|