SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 02:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 13 » Ўзбекистондан қарийб 445 млн. сўмлик санъат асарини ноқонуний олиб кетаётган россиялик қўлга тушди
18:06
Ўзбекистондан қарийб 445 млн. сўмлик санъат асарини ноқонуний олиб кетаётган россиялик қўлга тушди
Маълумки, жисмоний шахслар республикамизга умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган фақатгина бештагача заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Аммо, бунга риоя қилмаган самарқандлик Ш.Марифхонова божхоначилар қаршисида ер чизиб қолди. Амалдаги тартибларга зид тарзда ва яширин равишда олиб киришга урингани сабаб унинг қиймати 33 млн. сўмдан ортиқ 169 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмлари энди ўрнатилган тартибда давлат фойдасига мусодара қилинади. Бу ҳақда "Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати хабар беради.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.

Аммо, мазкур тартибларга буйсунишни истамаган пойтахтлик Ф.Хожиматовага бу қилмиши қимматга тушди! "Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан мазкур аёл Франкфуртга парвози олдидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари остидаги қўлбола белбоғда 49 минг 390 АҚШ долларини божхона баённомасида қайд этмасдан туриб, яширин равишда олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Республикамиз ҳудудидан ноёб ва маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ёки олиб кирилиши миллий ва халқаро қонунчиликка асосан йўлга қўйилган. Амалдаги тартибларга кўра, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди. Агарда, маданий бойликларнинг мамлакатимиздан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши зарурати туғилса, бу жараёнлар Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси хулосаси ва рухсати билан амалга оширилади.

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан маданий бойликларимизни ҳеч қандай ҳужжатларсиз қинғир йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишлари учраб турибди. Жумладан, "Тошкент-Москва” йўналишидаги парвози олдидан Россия Федерацияси фуқароси Т.Таировнинг қўл юклари назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, ушбу шахс божхона баённомасида кўрсатилмаган 8 дона тасвирий санъат асарлари ва 12 дона фотосуратларни олиб чиқишга рухсат берувчи ҳужжатларни божхоначиларга тақдим қила олмади.

Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра таниқли рассомлар томонидан XX аср бошларида чизилган мазкур тасвирий санъат асарларининг умумий қиймати салкам 445 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 2013 йилда республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 89 та божхона қонунбузарликларида 2520 дона ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 717 | | Теги: Ўзбекистондан қарийб 445 млн. сўмли | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz