Главная » 2014»Fevral»18 » Ўзбекистондаги миллий алоқа оператори «МТС-Ўзбекистон» қувватларидан фойдаланади
21:47
Ўзбекистондаги миллий алоқа оператори «МТС-Ўзбекистон» қувватларидан фойдаланади
Uzmobile бренди 2017 йил охиригача GSM стандарти базасидаги мобил алоқа тармоғини жорий этади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Аввалроқ, CDMA стандартида хизмат кўрсатувчи Uzmobile алоқа оператори базасида миллий алоқа операторини ташкил этиш тўғрисида Президент Қарори имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
UzDaily’нинг ёзишича, янги GSM тармоғи авваллари «МТС-Ўзбекистон» алқоа оператори фойдаланган частота ресурслари базаси асосида ташкил этилади. Айни вақтда, Uzmobile CDMA стандартида хизмат кўрсатишда ҳам давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда «МТС-Ўзбекистон»нинг лицензиялари тугатилган, операторга нисбатан умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган даъволар эълон қилинган эди.
Маълумот ўрнида, янги миллий алоқа оператори 2014 йил охиригача Тошкент шаҳрини, 2015 йилда барча вилоят марказларини, 2017 йилгача эса бутун Ўзбекистонни қамраб олиши кўзда тутилган.