SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 13:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Ўзбекистондаги ишсизлар сони 626 минг нафардан ошиб кетди
14:10
Ўзбекистондаги ишсизлар сони 626 минг нафардан ошиб кетди
2012 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 6 минг кишини ташкил этган. Бир йил аввал ушбу кўрсаткич 12,9 минг кишига тенг эди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2007 йил майида тасдиқланган «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикаси» бўйича аниқланган рақамларга кўра, 2012 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондаги ишсизлар сони 626,3 минг кишини ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 4,9 фоизни ташкил этмоқда. Қайд этиш жоиз, 2012 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси 5 фоизни (ишсиз сифатида рўйхатдан ўтганлар – 14,5 минг киши, ишсизлар сони – 625,5 минг киши), сентябрь ойи ҳолатига кўра эса 4,8 фоизни ташкил этган эди (мос равишда – 18 минг киши, 621,7 минг киши).

2013 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил якунларига бағишланган мажлисида ўтган йил Ўзбекистонда қарийб 1 миллионта янги иш ўрни ташкил этилгани, бу иш ўринларининг 62 фоизга яқини қишлоқ жойларда яратилгани маълум қилинганди. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 485 минг киши, касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобидан эса 218 минг киши иш билан таъминланган.

2013 йилда Ўзбекистонда 970 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида қарийб 500 минг, касаначалик ҳисобидан 280 минг, қолган соҳаларда эса 250 мингта янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Қўшимча сифатида, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси сони 29 миллион 994,6 минг кишини, 1 февраль ҳолатига кўра 30 миллион кишини ташкил этди.
Manba:darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 788 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz