SHERLAR.BIZ Sheshanba, 10.12.2024, 23:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » Ўзбекистонда жиноятлар сони 9,9% га камайди
10:54
Ўзбекистонда жиноятлар сони 9,9% га камайди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2012 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Мустафоев бошқарди. Унда маълум қилинишича, 2012 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 161 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 84,7 фоиздан зиёди бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Мазкур қарорлар бўйича даъво талабларининг 89,4 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. Шу билан бирга, 658 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириш ҳақида 1,9 миллиондан ортиқ суд буйруғи чиқарилди. Судлар томонидан 2012 йилда кўрилган жиноят ишлари сони 2011 йилга нисбатан 9,9 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сони эса 3,1 фоизга камайди. Айрим жиноят турлари, хусусан, ўғрилик, безорилик, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, қасддан баданга шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари ҳам камайди. 2012 йилда ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 12 минг нафардан ортиқ, мазкур институт амалиётга жорий қилинганидан буён эса 138 мингдан зиёд шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ҳисобот даврида 89 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 2700 нафардан зиёд шахсга нисбатан, ушбу қонун ҳаётга татбиқ қилинганидан буён эса 246 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 23 мингдан ортиқ шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва суднинг обрўсига путур етказадиган қонун бузилиши ҳолатлари атрофлича муҳокама этилди. Судья ва суд ходимларининг масъулиятини, касб маҳорати ва малакасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 736 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz