Главная » 2014»Mart»4 » Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар шаънига тажовуз қилган табиб жазога тортилди
08:55
Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар шаънига тажовуз қилган табиб жазога тортилди
Ўзбекистонда вояга етмаган бемор қизлар шаънига тажовуз қилган табиб суд қилинди. Бу ҳақда 12uz.com хабар бермоқда. Асл исми Ҳолиқул Юсупов бўлган, ўзини шунингдек «Доктор Максим» дея таништирган ва беморларини гўёки Тибет тиббиётининг гимнастикаси орқали даволашни даъво қилган шахс ҳақида ЎзМТРКнинг «Ёшлар» телеканали хабар берган.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, у ўн олти ёшга тўлган бемор қиз билан жинсий алоқага киришган. Судмедэкспертлар ДНК таҳлили ёрдамида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи ўн беш ёшли қизнинг ҳомиладор эканлигига Ҳ. Юсупов айбдор эканлигини аниқлашган.
Яна бир ҳолатда у Тошкентда истиқомат қилувчи вояга етмаган қизни «даволашга» ҳаракат қилган. Бемор қизнинг онаси даволаш сеанслари учун дастлаб алоҳида хона ажратиб берган, бироқ «табиб»нинг асл мақсадини билиб қолганидан сўнг, Ўзбекистон суд органларига мурожаат қилган.
Хабарда табибга нисбатан қандай жазо чораси кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.