Статистика |
Hozirda saytda: 24 Mexmonlar: 24 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 8 » Ўзбекистонда UnionPay пластик карталари пайдо бўлиши мумкин
04:35 Ўзбекистонда UnionPay пластик карталари пайдо бўлиши мумкин |
"Ипак Йули" ОАИТБ "China UnionPay” халқаро тўлов тизимининг шўъба корхонаси бўлган "UnionPay International” компаниясининг асосчи-аъзосига айланди. Компания вакиллари ўтган йил март ойида Ўзбекистонда бўлиб, ташриф якунида мамлакатда расмий ваколатхона очиш ниятини билдиришганди. "Ипак Йўли" банкининг "UnionPay International”га таклиф этилиши мамлакатда эквайрингнинг ривожланишига ҳамда UnionPay карталарининг муомалага чиқарилишига туртки бўлади. Қайд этиб ўтамиз, Хитойнинг UnionPay тўлов тизими мамлакатнинг етакчи банклари томонидан Хитой Халқ банки кўмагида 2002 йили яратилган. Орадан икки йил ўтиб, компания ХХРдан ташқарида ҳам ишлай бошлади. Айни пайтга келиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатувчи тармоқ дунёнинг 135 га яқин мамлакатида фаолият кўрсатмоқда. UnionPay чиқарилган пластик карталарининг сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. 2011 йилда бутун дунёда муомалада бўлган 6,54 млрд. кредит ва дебет карталарининг 45,11% UnionPay га, 35,9% - Visa га ва 16,2% - MasterCard га тўғри келди (манба - Nilson Report 2012). Manba: WwW.OrZuLaR.CoM
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 703 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|