Главная » 2013»Sentyabir»25 » Ўзбекистонда қулоғи кар беморларни даволаш ва реабилитация қилиш маркази очилади
18:36
Ўзбекистонда қулоғи кар беморларни даволаш ва реабилитация қилиш маркази очилади
Яқин кунларда мамлакатимизда қулоғи оғир ва карлик касали билан оғриган бемоларни даволаш ва реабилитация қилиш Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт педиатрия Маркази худудида қад ростлаган мазкур бинонинг қурилиш ишлари ниҳоясига етган.
Айни дамда марказни замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган.
Марказда замонавий ускуналар билан жиҳозланган иккита катта жарроҳлик хонаси мавжуд бўлиб, унда асосан туғма қулоқ нуқсони билан туғилган болалар, эшитиш суякчаларини алмаштириш, шунингдек қулоқ пардасини тиклаш каби мураккаб амалиётлар ўтказиш режалаштирилган.