Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Ўзбекистонда тиббий туризм мавзуида конференция ўтказилади
01:35 Ўзбекистонда тиббий туризм мавзуида конференция ўтказилади |
Ўзбекистондаги "Зомин” санаториясида "Тиббиёт туризми ва санаторий-курорт соғломлаштириш: Ўзбекистон имкониятлари” мавзуида илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши матбуот хизматидан маълум қилишларича, форум доирасида мамлакатимизда санаторий-курорт соғломлаштириш тизимини модернизация қилиш, шифохоналарда халқаро талаблар асосида имокониятларни кенгайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, деб хабар беради 12 news. "Тиббиёт туризми соҳасида хорижий мутахассислар ва экспертлар билан тажриба алмашиш жаҳон бозорида юртимиз соғломлаштириш мажмуаларининг ўрнини мустаҳкамлаш, хорижий сайёҳларга мамлакатимизнинг бетакрор табиати ва тарихий обидалари билан танишиш имконини беради”, - деб ёзади матбуот хизмати.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 540 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|