Главная » 2012»Noyabr»1 » Ўзбекистонда смартфонлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда
17:51
Ўзбекистонда смартфонлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда
Тошкентда ўтган олтинчи Халқаро ишлаб чиқариш ярмаркасида бир нечта ширкатлар ўз маҳсулотларини намойиш қилишган. Тадбир давомида Ўзбекистон мобил бозори учун ҳам фойдали таклифлар бўлгани айтилмоқда. Ўзбекистонда яқин муддатда мобил телефонлар, смартфон ва планшетли компьютер намуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. 23-27 октябр кунлари бўлиб ўтган намойишда мингдан ортиқ ишлаб чиқарувчи ширкатлар иштирок этишган. Ярмарка доирасида Artel савдо белгиси остидаги маҳсулот эгалари 2012 йил декабрдан бундай телефонларни сотувга қўйишини билдирган. Ширкат ишлаб чиқарган маҳсулотлар Android тизими остида ишлайди. Хитойнинг ZTE ширкати ҳам Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаш ниятида. ZTE ва Peng Sheng ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда UZTE компаниясини ташкил қилиб, 2012 йилнинг ноябр ойидан ўз телефонларини ишлаб чиқара бошлайди. Бундан олдин Ўзбекистон ахборот воситалари "Узбектелеком" ва Ҳиндистоннинг Olive Telecommunication ширкатлари ўртасида ҳам шу каби ҳужжат имзолангани ва смартфон ва компьютерлар ишлаб чиқаришни режалаштиргани хабар қилинган эди. Шунингдек, бошқа HUAWEI компанияси ҳам Ўзбекистонда мобил телефонларни йиғишга уриниб кўрмоқчи.