Главная » 2013»May»12 » Ўзбекистонда шифер сотилиши сўнгги тўрт йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди
17:13
Ўзбекистонда шифер сотилиши сўнгги тўрт йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди
2013 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Ўзбекистон товар-хомашё биржасидаги биржа савдолари орқали 3,1 миллион лист шифер сотилди. 12uz.com’нинг ёзишича, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичидан тўрт баробар юқори.
Айни вақтда, шифер сотилишининг ушбу ҳажми сўнгги тўрт йилдаги максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан ташқари, биржа бозорида шифер сотувчи корхоналар сони 13тагача кўпайган. «Қувасойшифер», «Оҳангароншифер» каби савдоларнинг анъанавий иштирокчилари қаторига бозордаги улуши 12 фоизни ташкил этаётган «Urgut Yashil Oltini» жамияти ҳам қўшилган.
2013 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида биржа савдоларида шифер нархлари босқичма-босқич тушган. Хусусан, шифернинг бир листи 18,7 минг сўмдан баҳоланган бўлса, март охирига келиб котировка 18 минг сўмгача арзонлашган.
Нархларнинг бундай тушишига таклифнинг юқори даража бўлиб, талабнинг нисбатан кам бўлгани таъсир кўрсатган. Бироқ, апрель ойидан қурилиш мавсуми бошланиши билан шифер нархи бир қадар ўсиб, 18,2 минг сўмни ташкил этган.