SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 19:15
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 12 » Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси уч ойда 0,1 фоизга кўпайди
17:19
Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси уч ойда 0,1 фоизга кўпайди
Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 1 апрель ҳолатига кўра 30 миллион 75,8 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Статистика идораси маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки уч ой давомида мамлакат доимий аҳолиси сони 82,3 минг кишига ёки 0,3 фоизга кўпайган. Йил бошида аҳоли сони 29 миллион 994,6 минг кишига етгани маълум қилинган эди.

2013 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, шаҳар аҳолиси сони 15 миллион 401 минг кишини (51,2 фоиз), қишлоқ жойларда истиқомат қилаётганлар сони эса 14 миллион 674,8 минг кишини (48,8 фоиз) ташкил этган. Маълумот ўрнида, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра аҳолининг 51,1 фоизи шаҳарларда, 48,8 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилаётгани маълум қилинган эди.

2013 йилнинг январь-март ойларида туғилиш коэффициенти ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 0,3 промиллега камайиб, 16,6 промиллени ташкил этган. Ўлим коэффициенти эса 4,7 промиллени ташкил этиб, бу 2012 йилнинг январь-март ойларидаги кўрсаткичдан 0,1 фоизга кам.

2013 йилнинг биринчи чораги давомида ФҲДЁ органлари томонидан 54,5 мингта никоҳ ва 4900та ажрим қайд этилган (2012 йилнинг худди шу даврида 57 минг ва 5000). Бунда, ҳар минг кишига 7,4та никоҳ (2012 йилда – 7,5та) ва 0,7та ажрим (ўзгаришсиз) тўғри келган.

2013 йилнинг дастлабки уч ойи давомида келганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 41,9 минг кишини ташкил этган (ўтган йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 30,2 минг кишига тенг эди), кетганлар сони эса 47,4 минг нафарни ташкил этган (2012 йилда – 37,5 минг киши).
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 696 | | Теги: 1 фоизга кўпайди, Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси уч ойда | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz