Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 13 » Ўзбекистонда мактаблар учун электрон доскалар ишлаб чиқарилмоқда СНПЧ Москва CMS Joomla
15:06 Ўзбекистонда мактаблар учун электрон доскалар ишлаб чиқарилмоқда СНПЧ Москва CMS Joomla |
Замонавий доскалардан фойдаланиш учун махсус ўқув-курслари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонда таълим сифати, самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни қизиқтирадиган ўйин шаклидаги дарсларни мақсадли ташкил этишда фойдаланиладиган замонавий педагогик технологиялар жумладан интерфаол электрон доска (ИЭД) амалиётга кенг жорий этилмоқда.
Инглиз тили фани ўқитувчиларининг таъкидлашича, ИЭД ўқувчилар учун қизиқарли таълимий ўйинларни ташкил этиш ҳамда нутқ кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган амалий топшириқларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда жуда асқотади.
Ҳозирда 1–4-синфларда фойдаланиш учун ўзимизда "Химавтоматика групп” МЧЖ томонидан "SensBox” ИЭД ишлаб чиқарилмоқда. Унинг нархи 2 миллион сўм. "SensBox” ИЭД бошқа хориж маҳсулотларига нисбатан арзон бўлиб, уни бошқа хоналарга кўчириш қулай. Қурилма республикамиз мактабларида ташкил этилган тажриба-тадқиқот майдонларида муваффақиятли синовдан ўтди. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида ИЭДдан дарс жараёнида унумли фойдаланиш, уларнинг имкониятларини тўлиқ ўрганиш юзасидан махсус ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Мазкур ўқув курсларини тугаллаганларга ИЭДдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги сертификат топширилади ва айнан шундай ҳужжатга эга бўлган педагоглар фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари интерфаол электрон доскалар билан таъминланади.
darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 677 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|