Статистика |
Hozirda saytda: 9 Mexmonlar: 9 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Ўзбекистонда лазерли нур таркатгичларни сотиш такикланди
18:54 Ўзбекистонда лазерли нур таркатгичларни сотиш такикланди |
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2013 йил 1 мартдан бошлаб лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Бу ҳақдаги тегишли қарор Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 20 февраль куни имзоланган. Қарорга кўра, 2013 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида портатив лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигига лазерли нур тарқатгичларнинг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сотилиши ҳамда улардан фойдаланилиши ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чора- тадбирларни кўриш ҳақида кўрсатма берган. Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга учувчиларнинг кабиналари лазерли кўрсатичлар билан нурланган тақдирда ҳаво кемалари экипажларининг ишлаш тартибини назарда тутувчи қўшимчалар киритиши керак. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўқувчилар ва ёшлар, уларнинг ота- оналари ўртасида лазерли кўрсаткичларни одамга ва парвоз қилаётган ҳаво кемаларига қаратишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлашлари керак. Аввалроқ, Ўзбекистон телевидениеси орқали лазерли нур тарқатгичлар орқали Ўзбекистон аэропортларига қўнаётган самолётларнинг ҳаракатларига халал берган шахслар тўғрисида кўрсатувлар намойиш этилган эди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 711 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|