SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 19:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Ўзбекистонда лазерли нур тарқатгичларни сотиш тақиқланди
22:37
Ўзбекистонда лазерли нур тарқатгичларни сотиш тақиқланди
© karakalpak-karakalpakstan.blogspot.com
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2013 йил 1 мартдан бошлаб лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Бу ҳақдаги тегишли қарор Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 20 февраль куни имзоланган. Қарор матни Lex.Uz тизимида 25 февраль куни эълон қилинди (pdf).

Қарорга кўра, 2013 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида портатив лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигига лазерли нур тарқатгичларнинг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сотилиши ҳамда улардан фойдаланилиши ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш ҳақида кўрсатма берган.

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга учувчиларнинг кабиналари лазерли кўрсатичлар билан нурланган тақдирда ҳаво кемалари экипажларининг ишлаш тартибини назарда тутувчи қўшимчалар киритиши керак.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўқувчилар ва ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида лазерли кўрсаткичларни одамга ва парвоз қилаётган ҳаво кемаларига қаратишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлашлари керак.

Аввалроқ, Ўзбекистон телевидениеси орқали лазерли нур тарқатгичлар орқали Ўзбекистон аэропортларига қўнаётган самолётларнинг ҳаракатларига халал берган шахслар тўғрисида кўрсатувлар намойиш этилган эди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 879 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz