SHERLAR.BIZ Chorshanba, 11.12.2024, 00:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » Ўзбекистонда клип олиш канчага тушади
23:57
Ўзбекистонда клип олиш канчага тушади
Юлдузлар юлдуз бўлгунча… Кечагина ҳеч ким танимаган, билмаган оддий қизалоқ ёки тўпори йигитча дабдурустдан юлдузга айланса, улар елкасига бахт қуши қачон қўнганини кўплар сезмай ҳам қолишади. Бу билан бугунги эстрадамиз санъаткорлари ўз- ўзларидан юлдуз бўлиб кетишган демоқчи эмасмиз. Санъаткорнинг машҳурликка эришиши тинимсиз меҳнатидан ташқари омадга ҳам боғлиқ. Яъни қобилиятини зарур вақт ва зарур жойда кўрсата билиш. Биз экранда кўраётган санъаткорларимиз «юлдузлик» даражасига етиши учун, қанчадан- қанча одамларнинг меҳнати сингади? Хўш бу меҳнатга нималарни киритиш мумкин? Унга қанча ҳақ тўланади? Ушбу гал «Махсус репортаж»имизда шу каби саволларга жавоб излаб кўрдик… Продюсер. Хонанданинг юриш-туриши, уйидан ташқаридаги ҳаёти, ижодига жавоб берувчи шахс ҳисобланади. Продюсер—хонанданинг шахсий директори. У хонанда кўтарилгунга қадар уни моддий (ўзи ёки ҳомий ҳисобидан) таъминлайди. Вазифасига мижозининг ижод маҳсулини телевидение ва радио эфирларига узатилиш ишларини таъминлаш ва бу билан хонандани юлдуз даражасига кўтариш киради. Санъаткорни хомий ҳисобидан «кўтараётган» бўлса, бир ойлик маоши ўртача 1.000.000 сўмдан бошланади. Маъмур. Хонанданинг кун тартибини режалаштиради. Интервью, фотосессия, клипни тасвирга тушириш вақтларини белгилайди, назорат килади. Ўртача маоши ойига 1.250.000сўм. Шоир. Вазифаси – хонанда ва продюсер истаган қўшиқ учун шеър матни яратиш. Шеърнинг нархи 125.000 сўмдан 500.000 сўмгача бўлиши мумкин (баъзида янги санъаткорлар тежамкорлик мақсадида қўшиқ учун шеърни китобдан танлаб олишади). Бастакор. Куй яратади. Басталаган куйини ўзи ёки оранжировкачи билан биргаликда сайқаллаши мумкин. Басталаб сайқалланган битта мусиқанинг нархи ўртача 750.000 сўмдан 3.000.000 сўмгача бўлиши мумкин. Созандалар. Басталанган куйни мусиқий чолғу асбоблари ёрдамида жонлантиради. Ҳар бир созанда минимал 75.000 сўмдан 250.000 сўмгача ҳақ олади. Клипмейкер. Реклама ва мусиқий клипларни суратга олади. Вазифаси ёрқин, оригинал ва эсда қоларли ғоя, образларни яратиш, клип саҳналаштириш. Ижодий гуруҳ (сценарист, оператор, стилист, гримёр, костюмер ва ҳоказо) хатти- ҳаракатларини бошқаради. Суратга олинган битта клипи учун ўртача 1.000.000 сўмдан 10.000.000 сўмгача (клип учун чиким ичида) ҳақ олади. Режиссёр ассистенти. Клип суратга олиш жараёнида ташкиллаштириш ишларини амалга оширади (жой гаплашади, декорация қурдиради ва ҳоказо). Маоши режиссёр билан келишилган ҳолда. Стилист. Вазифаси хонанда ва клипда қатнашувчилар учун ғояга муносиб образ яратиб бериш. Клипдаги битта образ учун ўртача нарх 125.000 сўмдан бошланади. Гримёр. Макияж ёрдамида клипдаги образларни сценарийга муносиб тарзда ўзгартиради ёки яратади. Ўртача нарх 100.000 сўмдан 400.000 сўмгача. Суратга тушиш учун моделлар меҳнат ҳаққи 50 – 70 минг, раққосалар 50 минг сўмдан бошлаб (баъзи клипларга чиқимни камайтириш мақсадида таниш-билиш ёки суратга тушишни истаган кизларни бепул таклиф қилишади). Костюмер. Тарихий образларни яратишда режиссёрнинг талабига биноан либос тавсия қилади. Иш хақи 50 минг сўмдан бошланади. Ижарага берилган либослар нархи 15 минг сўмдан. Кўп ҳолларда клип суратга олаётган хонанда ўзининг либосларидан фойдаланади, ёки уларни бозор ва дўконлардан харид қилади. Бунда хонандани бош-оёқ кийинтириш камида 400.000 сўмдан бошланади. Санъаткор пойафзалининг ўзи 1.500.000 сўмга тушган ҳоллар албатта бундан мустасно. Декоратор. Буюртмачининг ҳоҳишига кўра декорация яратади. Нарх асосан декорациянинг ҳажми, арзон- қимматлигига боғлиқ. Ўртача 1.500.000 сўмдан 10.000.000 сўмгача бўлиши мумкин. Оператор. Режиссёр кўрсатмасига биноан унинг ғоясини экранда гавдалантиради. Нархи ўртача 250.000 сўмдан 750.000 сўмгача. Аксарият ҳолларда операторлик вазифасини клипмейкернинг ўзи бажаради. Овоз оператори. Вазифаси студияда хонанданинг овозини ёзиш, сўнг уни куй билан уйғунлаштиришдан иборат. Ушбу жараён учун бир кун ва ундан ортиқроқ вақт кетиши мумкин. Овоз оператори студиядан оладиган маошидан ташқари, қилган ишига қараб қўшимча (100.000 сўмдан бошлаб) рағбатлантирилиши мумкин. Маош миқдори студиянинг номи, мижозларининг машҳурлигига қараб 375.000 сўмдан бошлаб белгиланади. Спецэффект, графика усталари. Хонанданинг кадрда чиройли кўриниши учун етарли ёруғликни таъминлаб беради. Суратга олиш жараёнидаги ёруғлик билан боғлиқ барча ҳолатларни назорат қилади. Ўртача иш ҳаққи 125.000 сўмдан бошлаб. Монтаж усталари. Суратга олинган махсулотни режиссёрнинг ғоясига кўра кесиб, тўрт дақиқали мини филм, яъни клип яратади. Бунинг учун ўртача 500.000 сўмдан 1.250.000 сўмгача ҳақ олади. Пресс котиб. Мажбуриятлари: Санъаткорнинг ОАВ да бериладиган интервью, суҳбатларини ёзиш ва назорат килиб бориш. Учрашув, эфирдаги суҳбатлари баёнотини тайёрлашдан иборат. Пресс котибнинг бир ойлик маоши 400.000 сўмдан бошланади. Хонандаларимизнинг 70-80% ушбу ҳаражатларни ўзлари кўтаришар экан. Фақат баъзиларигина қайсидир ташкилотнинг ҳомийлиги остида ишлайди. Ҳомий ташкилот: ОАВ ёрдамида истеъдодли ёшларни танловга таклиф қилишади. Бунда қатнашчиларнинг соҳада ўқиган бўлиши ҳар доим ҳам мажбурий меъзон эмас. Уларга саҳна нутқи, қўшиқ ёки шеър ижросига қараб профессионал ҳайъат азолари баҳо беришади. Энг юқори баҳоланган истеъдод эгаси, юлдузлик пиллапояларига биринчи қадам қўйишга лойиқ деб топилади (кастингда кўпинча қизларнинг омади чопади, сабаби ташқи кўринишини қайта ўзгартириш ва имидж яратиш осонроқ). Кейинги босқич бўлажак юлдузнинг ота-онаси билан расмий (6-йилга) ва оғзаки шартнома тузиш. Савол туғилади, шунча пул тикилган юлдуз турмуш қурса-ю, ижодда танаффус қилса- чи? Бу вазиятда юлдуз шартнома муддатини кечиктиришга хакли. Бундан буён бўлажак юлдуз доимий ҳамроҳлар билан юради ва уларга ҳомий ташкилот ойлик маош тўлайди. Булар: ҳайдовчи (750.000 сўмдан бошлаб), стилист (фақат концертлардаги битта образи учун 250.000 сўмдан бошлаб), сартарош (доимий тўй ва тадбирлар учун соч турмаги ва макияжи учун 500.000сўмдан бошлаб), маъмур, пресс котиб, (маоши юқорида айтиб ўтилди). Хонанда ҳатто либосларига, косметикаси, йўлкира ва овқатга ҳам пул сарфламайди. Ташкилотдан ўзи оладиган маоши камида 1.250.000 сўмни ташкил этади. Тўй-тантаналар, ёки реклама роликларидан оладиган фоиз пули шартномага кўра ўртача 30%дан иборат бўлади. Шартнома муддати тугагач хонанда Янги шартнома имзолашга ҳақли, бунда у фойданинг 50%ига эга бўлиши мумкин. Сарҳисоб: Энди битта клип тайёр бўлгунча кетадиган сарф-ҳаражатни минимал тарзда ҳисоблаб чиқамиз. Шеър- 125.000 Куй- 1.250.000 Студия – 500.000 (Харажати муддатига боғлиқ. Ўртача 1- кунга 4 соат булса, битта кушикни ёздиришга тахминан 2 кун вакт кетади). Клип суратга олиш майдончасининг ижара пули- 300.000 сўмдан бошлаб. Тайёр клипнинг ўртача нархи – 5.000.000 сўмдан. Тайер клипни телевидениеда эфирга узатиш: Каналнинг реклама бўлими билан шартнома асосида «Марказ тв» канали – 2.500.000 сўм 1 ой учун (кунига 2 махал эфирга узатилади) «Ўзбекистон» канали - 1 марталик эфирга чиқиш 70 АҚШ доллари, давлат курсида. «»Тошкент канали – 1 марталик эфирга чиқиш 30 АҚШ доллари давлат курсида. «Ёшлар» канали- 1 марталик эфирга чиқиш 70 АҚШ доллари давлат курсида. Юқоридаги клип ҳаражатлари ва уни бир ой мобайнида турли каналларга эфирга узатиш ўрта ҳисобда 15.000.000 – 20.000.000 сўмга айланмокда. Бундай клиплардан биттагинасининг ўзи санъаткорни машҳур бўлишга камлик қилади. Демак, камида тўртта клип суратга олиш керак. Харажатлар тахминан 60.000.000 сўмга боради. Чет Эл давлатларида суратга олинган клип учун… Сафарга клипмейкер, хонанда ва ёрдамчи боради. Йўлкира бир киши учун ўртача 2.500.000 сўмдан тушади. Бунда асосан техник воситалар олиб кетилади. Суратга олинган материал қайтиб келгач монтаж қилинади. Жараён давомида чет элдаги мавжуд ташкилотлардан суратга олиш учун рухсатнома олинмайди. Баъзи давлатларда сайёҳларнинг тасвирга олиш жараёнига қаршилик кўрсатилмайди. Аммо баъзисида бунинг учун уша мамлакат полициясидан гап эшитган ва ҳатто жарима тўлаган санъаткорлар ҳам бўлган. Клип тайёр бўлди. Лекин бу хонанда юлдузга айланди дегани эмас. Оинаи жаҳонда бир кўриниб, кейин йўқолиб қолаётган хонандалар қанча?… Купчилик хонандалар кетган ҳаражатларнинг бир қисмини тўйга чиқиб қоплашлари мумкин. Қолгани эса омадга боғлиқ. Юлдузни юлдуз қилганлар орасида энг, энг, энг… Клипмейкерлар: Ёдгор Носиров Баҳодир Йўлдошев Жасур Шаметов Ботир Маматулаев 9999 студияси Рустам Муродов Мирмақсуд Охунов Бастакорлар: Султонали Раҳматов Жасур Бадалбаев Жасур Абдурахмонов Рустам Тўлашев Мусахон Нурматов Шахноз Фарход Абдуллаев Шоирлар: Бобур Бобомурод Иқбол Мирзо Шахноз Раъно Ярашева Ахад Қаюм Стилистлар: Артём Дробуш Лидия Андрэ Саид Амир Дилдора Қосимова Элсевар Севара Зуннунова Студиялар: Тарона Рекордс Пантерра AKFA MEDIA Консерватория Келажак Рекордс Солиштириш учун... «Клипингиз» қанчага тушди? Рухшона-«Юр» 7.500.000 сўм Ойбек Нигора «Нетаман» 10.000.000 Давр-«Учарман» 11.250.000 сўм Мавлуда Асалхўжавева- «Атиргул» 12.500.000 сўм «Шамс»гуруҳи- «Чарчадим» 13.750.000 сўм Зиёда – «Севмаганман» 20.000.000 сўм Биласизми? Копьютер эффектидан фойдаланилган клиплар табиий шароитда олинганига нисбатан икки-уч баробар қимматроққа тушар экан.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1191 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
→BeKoRcHi←28.01.2013 00:18
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz