Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Ўзбекистонда хусусий акцияларнинг капитали 5 трилиондан ошиб кетди
18:12 Ўзбекистонда хусусий акцияларнинг капитали 5 трилиондан ошиб кетди |
Хусусийлаштириш бошланганидан буён ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 30 мингданортиқ давлат корхонаси хусусийлаштирилди. Бу ҳақда ЎзбекистонХусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилганматбуот анжуманида маълум қилинди. Натижада, қарийб 1,3 мингакциядорлик жамияти иш бошлади. Улар томонидан умумий қиймати 9,5 триллион сўмдан ортиқ акциялар муомалагачиқарилди. 1,2 миллиондан ортиқ юридик ва жисмоний шахс акциялар харид қилди. Республика фонд биржаси расмий листингига кирган акциядорликжамиятлари акцияларининг бозордаги капиталлашуви жорий йилнинг 1 август ҳолатига 5,2 триллион сўмга етди. Буфонд биржасида муомалада бўлган барча қимматли қоғозларнинг 56,4 фоизини ташкил этади. Ҳозир қимматлиқоғозлар бозорида 140 дан ортиқ инвестиция муассасалари, воситачилари, маслаҳатчилар, икки поғоналидепозитарийлар, савдо ташкилотчилари фаолият юритмоқда. “Тошкент” Республика фонд биржасининг ахборот-таҳлил маркази раҳбари Нодир Қорабоевнинг сўзларигакўра, 2012 йилда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида биржа битимлари ҳажми 171 миллиард сўмдан зиёд бўлди.Бу 2002 йилдагидан 10 баравар кўпдир.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 482 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|