Главная » 2013 » Avgust » 3 » Ўзбекистонда йил охиригача 381 та мактаб янгиланади
05:18
Ўзбекистонда йил охиригача 381 та мактаб янгиланади
Ҳозирги вақтгача давлат комиссияси қурувчилардан капитал таъмирланган ва реконструкция қилинган 47 та умумтаълим мактабни қабул қилиб олди.
Бу йил 219та мактабни реконструкция қилиш ва 162 тасини капитал таъмирлаш режалаштирилган.
Шундай қилиб, йил оҳиригача 381 та умумтаълим мактаблари янги қиёфага эга бўлади. Шу мақсад учун Республика Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва таъминлаш жамғармаси томонидан 201 млрд сўм маблағ ажратилган, шундан 160 млрд, яъни 80% ўзлаштириб бўлинган.
UT нинг Халқ таълими вазирлигига таяниб хабар беришича, аксарият таълим объектлари янги ўқув йили бошланиши арафасида фойдаланишга топширилади. Бугунги кунга келиб, қурувчилар 196та мактаб ҳудудида ишларни якунлашган, 149 тасини ҳозирда давлат комиссияси қабул қилиб оляпти.