Главная » 2013»May»9 » Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9%ни ташкил этмоқда
22:17
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9%ни ташкил этмоқда
2013 йилнинг март ойи якунларига кўра Ўзбекистон меҳнат органларида рўйхатда турган ишсизлар сони 9,4 минг кишини ташкил этди.
Давлат статистика қўмитасидан хабар беришларича, ўтган йилнинг шу даврида иш билан банд бўлмаганлар рўйхатида 14,5 минг киши қайд этилган эди.
2013 йилнинг биринчи чораги бўйича иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасига мувофиқ, ишга жойлашишга муҳтожлар сони 628,2 минг кишини кўрсатмоқди. 2012 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 625,5 минг эди.
Шу тариқа ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 4,9%ни ташкил қилмоқда.