Главная » 2013»May»29 » Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк автобус синовдан ўтмоқда
13:39
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк автобус синовдан ўтмоқда
Пойтахтимизда Самарқанднинг автомобиль заводида ишлаб чиқарилган SAMAUTO LE 60 илк автобуси пайдо бўлди.
"Тошшаҳартрансхизмат” Уюшмаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу автобус модели синовдан ўтказиш мақсадида "12-Автобус саройи”га тақдим этилди. Янги автобус №40-шаҳар йўналишида - Сергели-12 ва "Тошкент” шимолий вокзали оралиғида қатнайди.
Аввалроқ «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ («СамАвто» МЧЖ) 2012 йилнинг тўртинчи чорагида янги 8 метрли Samauto LE 60 шаҳар автобусини ишлаб чиқаришни режалаштиргани хақида хабар берилган эди. Унга кўра илк босқичда йилига 500 та автобус ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Samauto LE 60 автобуси 56 нафар йўловчи сиғимига эга бўлиб, унинг тўлиқ вазни 10,2 тоннани ташкил қилади. Автобус лойиҳаси «СамАвто» ҳамда Россиянинг МЧЖ «Эрмис инжиниринг компанияси» мутахассилари томонидан ишлаб чиқарилган.
"SAMAUTO LE 60"нинг қисқача таснифи: Эшиклар сони Кузовнинг ўнг томонида иккита хизмат эшиги бор Йўловчи сони 56+1 Ўтириш учун жой: - йўловчи - экипаж 25 1 Кузов ўлчами, мм. - узунлиги - эни - баландлиги 8066 2466 2782 Автобуса базаси 4540 Автобуснинг тўлиқ массаси, кг. 10200 Двигатель - двигател хажми, см3 - максимал кучи кВт/л. с. (об/дақ-1) Cummins 4ISBe4 185B 4500 130/185 (2500) Экологик синфий даражаси EURO-4 Максимал тезлиги, км/с 85