Главная » 2014»Aprel»22 » Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш 15,7 фоизга ошди
06:52
Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш 15,7 фоизга ошди
“Узавтосаноат” акциядорлик компаниясининг маълум қилишича, 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,7 фоизга ошиб, 52 752 тани ташкил қилган.
Russian Market Research нашрининг маълумотларига кўра, GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2014 йилнинг биринчи чорагида 14 318 та Cobalt, 11 613 та Nexia, 6496 та Spark, 3369 та Damas, 2830 та Matiz, 1778 та Captiva, 1048 Malibu ва 273 та Lacetti автомобилларини ишлаб чиқарди, дея хабар беради Anons.uz.
Бундан ташқари, биринчи чоракда 11017 та Chevrolet Gentra ва 40 та Chevrolet Orlando автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2013 йилнинг ноябр ойидан Gentra ҳамда 2014 йилнинг март ойидан Orlando автомобилини ишлаб чиқаришни бошлаган.